kathaq@mail.ru

Масжидларда Рамазон ойи ва Таровеҳ намозларига тайёргарлик бошланди

Таровеҳ намозларига қулай шарт-шароитларни ҳозирлаш мақсадида, жорий йилнинг 10 апрел, шанба куни масжидларда «Озодалик куни» ўтказилади.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Рамазон ойини муносиб тарзда кутиб олиш, уни юқори савияда ўтказиш ва Таровеҳ намозларида мўмин-мусулмонларга қулай шарт-шароитлар ҳозирлаш мақсадида масжидларда тайёргарлик ишлари бошланди.
Жумладан, масжидларда Таровеҳ намозларига қулай шарт-шароитларни ҳозирлаш мақсадида, жорий йилнинг 10 апрел, шанба куни «Озодалик куни» ўтказилади.
Коронавирус касаллиги билан боғлиқ мураккаб вазият давом этаётганини инобатга олган ҳолда, Таровеҳ намозларида санитария-эпидемиологик назорат кучайтирилади. Хусусан, намозхонлар тиббий ниқобда бўлиш, оралиқ масофани сақлаш, ташриф буюрувчилар тана ҳароратини ўлчаш, антисептик воситалардан фойдаланиш каби карантин тартиб-қоидаларига риоя қилади.

«Масжидларда электр, газ ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда намоз ўқиладиган жойлар муҳофазасига катта эътибор қаратилади, техник жиҳозларнинг созлиги кўрикдан ўтказилади.
Имом-хатиблар томонидан ОАВ ва интернет сайтлари, ижтимоий тармоқларда Рамазон ойининг мазмун-моҳиятини ўзида мужассам этган чиқишлари қилинади. Шунингдек, масжидлардаги Таровеҳ намозларининг шукуҳи, мўмин-мусулмонларнинг хушкайфияти ҳам кенг ёритилади», дейилади хабарда.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

“Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси таҳририяти танлов эълон қилади
Долзарб мавзу / Jamiyat

“Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси таҳририяти танлов эълон ..

“Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси таҳририяти бугундан бошлаб газетамиз саҳифаларида (шу...

ХУШ КЕЛДИНГ ЮРТИМИЗГА РАМАЗОН
Долзарб мавзу / Madaniyat

ХУШ КЕЛДИНГ ЮРТИМИЗГА РАМАЗОН ..

Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки юртимизга ўз шукуҳи, барокати билан муборак Рамазон ойи кириб...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?