kathaq@mail.ru

"Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони муборак бўлсин!

Вилоят ҳокимлигида "Маҳалла тизими ходимлари куни" ҳамда ''Маҳаллаларда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳафталиги'' доирасида ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этиб, жамиятимизда маҳалланинг ўрни ва ролини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда фидойилик кўрсатаётган бир гуруҳ маҳалла фаолларини "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони билан  тақдирлаганди.

 Туманимиздан "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони билан  Каттақўрғон тумани Қушбеги маҳалласи фуқаролар йиғини раиси Расул Муртозаев, Ёдгорхўжа маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш,томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари  Мамадиёр Очилов ва Қирғиз маҳалла фуқаролар йиғини раисининг Оила,хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий  масалалари бўйича ўринбосари Венара Шодиевалар тақдирландилар. Яккабоғ маҳалла фуқаролар йиғини раиси ўринбосари Турумтош Алимовага эса вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи берилди.
Шунингдек, “Обод ва хавфсиз маҳалла” кўрик-танловининг вилоят босқичида “Ибратли хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия раиси” номинациясида  Яккабоғ маҳалла фуқаролар йиғини раисининг Оила,хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий   масалалари бўйича ўринбосари Турумтош Алимова ғолиб деб топилди. ''Обод ва хавфсиз маҳалла'' республика кўрик-танлови вилоят босқичи ғолибларига диплом,  фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
"Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони муборак,маҳаллаларимиз фидойилари!


Каттақўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

СОВРИНДОРЛАР ТАҚДИРЛАНДИ!
Ta'lim

СОВРИНДОРЛАР ТАҚДИРЛАНДИ! ..

"YANGI AVLOD" илм-фан, инновация ва тараққиёт маркази жамоаси ...

ЭЪЛОН!
Salomatlik / Tumanda bugun

ЭЪЛОН! ..

Ҳурматли каттақўрғонликлар!...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?