Пайшанба ораста масканга айланади

0 358


Кўп йиллар мобайнида туманда қурилиш соҳасида ҳукм сурган ўзбўларчилик ва сансоларлик кайфияти туман маркази Пайшанба шаҳарчаси ва унинг атрофидаги массивларда архитектура ва қурилиш нормаларига мос келмайдиган бино ва иншоотларни пайдо бўлишига олиб келган.


Туман ҳокимининг "Пайшанба шаҳарчаси А.Навоий ва А.Темур кўчалари ҳамда Кадан маҳалласи чорраҳасидаги мавжуд турар ва нотурар-жой бино иншоотларини қайта қуриш ва реконструкция қилиш  тўғрисида" ги қарори бу борадаги хайирли амалларга асос бўлмоқда.   

Яқинда туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов бошчилигидаги ишчи гуруҳи қарор ижроси юзасидан мутахассислар иштирокида туман марказидаги бир қатор кўча ва маҳаллаларда бўлишиб, ҳақиқий аҳволни таҳлил қилишди. Янги лойиҳа асосида амалга ошириладиган қурилиш бунёдкорлик ишлари юзасидан аҳоли ва мутасаддиларга зарур таклиф ва тавсиялар бердилар.

Пайшанба шаҳарчаси А.Навоий ва А.Темур кўчалари ҳамда Кадан маҳалласи чорраҳасидаги мавжуд турар ва нотурар жой бино иншоотлар архитектуравий ечимга эга бўлмасдан ўта тартибсиз қурилганлиги, биноларнинг фасад қисмлари замонавий архитектура ва шаҳарсозлик талабларига жавоб бермаслиги, нотурар жой бинолар олдида автомобиллар тўхташ жойлари ташкил этилмаганлиги оқибатида асосий кўчаларда тирбандликлар юзага келаётганлиги ва мавжуд бино ва иншоотлар қурилишида ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитария талаблари ҳисобга олинмаганлиги сабабли барча мавжуд бино ва иншоотларни замонавий архитектура талаблари асосида капитал реконструкция қилиш ва қайта қуришни тақозо этмоқда.

Мулоқотлар жараёнида туман ҳокими томонидан мутасаддиларга зарур топшириқлар берилди.

Ўз мухбиримиз.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ