kathaq@mail.ru

1 апрелдан бошлаб карантин талаблари кучайтирилади

Маълумки, юртимизда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашган даврда қатор йўналишларда карантин чекловлари юмшатилган эди. Бироқ айни пайтга келиб, касалликка чалинганлар сонининг ошиши ҳисобига аҳоли гавжум бўладиган тадбирларни бироз чеклашни шароит тақозо қилмоқда. 

Қатор соҳа мутахассислари ва етакчи олимларнинг таклифларини инобатга олиб, Республика махсус комиссияси сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортганлиги муносабати билан мамлакатимизда кескин эпидемиологик ҳолат юзага келишини олдини олиш мақсадида қуйидаги таклифларни маъқуллади:
Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишда касаллик тарқалишини олдини олиш мақсадида санитария-эпидемиологик назоратни кучайтириш ва ташриф буюрувчилар сонини 100 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш;

театр, кино (кинотеатр) ва концерт-томоша дастурларини ташкил этишда:


томоша дастурлари ўтказиладиган саройларга ташриф буюрувчи томошабинлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларнинг қатъий ниқобда (маскада) бўлишларини таъминлаш;


томоша дастурлари ўтказиладиган саройларнинг томошабин сиғимини инобатга олган ҳолда томошабинлар сонини 50 фоиздан оширмаслик; 


томоша дастурлари ўтказиладиган саройларнинг томошабин ўриндиқларидан оралиқ масофани сақлаган ҳолда фойдаланилишини таъминлаш;


томоша дастурларига ташриф буюрувчиларнинг тана харорати назоратини ўрнатиш ҳамда тана харорати кўтарилган шахсларни дастурга кўймаслик;


томоша дастурлари ўтказиладиган саройларда савдо шохобчалари фаолиятини тўхтатиш (ниқоб ва антисептик воситалар савдоси бундан мустасно); 


томоша дастурлари бўйича тарқатилаётган (сотилаётган) чипталарга “Факат соғлом бўлсангизгина ташриф буюринг” ёзувини ёзиш орқали аҳолини огоҳликга чақириш ва бошқа томошабинларга касаллик юқиб колишининг олдини олиш чораларини кўриш; 


томоша дастурлари ўтказиладиган саройларнинг кириш қисмида томошабинларнинг бинога тартибли киришларини таъминлаш мақсадида махсус ленталар ёрдамида бир қаторли кириш ва чиқиш йўлакларини ўрнатиш тартиби белгиланди.


Томоша дастурлари ўтказиладиган саройларда карантин қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш бўйича масъулият ташкилотчилар зиммасига юклатилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан айрим хорижий мамлакатларда бугунги кунда кузатилаётган коронавирус инфекцияси билан боғлиқ кескин эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, мамлакатимизда шу каби ҳолатларни қайтарилмаслиги ҳамда ижтимоий ва иқтисодий соҳаларнинг фаолиятини тизимли ташкил этиш учун шахсий масъулиятни оширишни сўраб қолади.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

СОВРИНДОРЛАР ТАҚДИРЛАНДИ!
Ta'lim

СОВРИНДОРЛАР ТАҚДИРЛАНДИ! ..

"YANGI AVLOD" илм-фан, инновация ва тараққиёт маркази жамоаси ...

ЭЪЛОН!
Salomatlik / Tumanda bugun

ЭЪЛОН! ..

Ҳурматли каттақўрғонликлар!...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?