kathaq@mail.ru

НАВРЎЗ КЕЛДИ БИЗНИ СЎРОҚЛАБ

Каттақўрғон туманида эрта тонгдан байрам шукуҳи ила тонг ёришди. Наврўзни соғинган қалблар туман Марказий истироҳат боғи ва "Ёшлик" ўйингоҳида жам бўлишди. 
Туман аҳли  учун қадимий ва навқирон бўлган, Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш учун миллий қадриятларимиз ўзида акс этган ўтовлар, миллий таомлар кўргазмаси, турли хил спорт мусобақалари, севимли санъаткорларнинг куй-қўшиқлари байрам тароватини  оламга ёйди. 
Байрам танатаналарига назар ташлар экансиз бу тадбирларда жажжи болажонлардан тортиб ёши улуғ отахону онахонларни, меҳнат фахрийлари-ю ишлаб чиқариш илғорларини учратишингиз мумкин.  
Янгиланиш ва баҳор байрами бўлмиш Наврўзга бағишланган сайл иштирокчиларини, барча туманимиз аҳлини туман ҳокими в.б. Жамшид Насриддинов самимий муборакбод этиб, туманимиз аҳлига тинчлик-хотиржамлик, амалга оширилаётган оламшумул ишларида зафарлар тилаб, янгиланиш ва яшариш байрами ҳар бир хонадон аҳли учун файзли ва барокатли келишини тиладилар.  

Туманидаги корхона, ташкилот, муассасалар, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари, тиббиёт муассасалари, маҳаллалар, фермерлар ва тадбиркорлар томонидан тайёрланган махсус бўлимларда Наврўз байрамининг ўзиги ҳос жиҳатлари, миллий урф-одатларимиз  бетакрор қадриятларимиз турли кўргазмалар ва саҳна кўринишлари орқали намойиш этилди. 
Наврўз байрами иштирокчиларига Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Гулбаҳор Эрқулова ва Замира Суюнова ҳамда эстрадамиз ёрқин юлдузлари Фарҳод ва Ширин ҳамда туман маданият бўлими хонандалари томонидан ижро этилган кўй, қўшиқлар хўш кайфият улашди.  
Шунингдек, спортнинг кураш тури бўйича "Прокурор кубоги" учун туман миқиёсида бўлиб ўтаётган мусобақанинг якуний босқичи ҳам қизғин спорт беллашувлари остида бўлиб ўтди.
Каттақўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

СОВРИНДОРЛАР ТАҚДИРЛАНДИ!
Ta'lim

СОВРИНДОРЛАР ТАҚДИРЛАНДИ! ..

"YANGI AVLOD" илм-фан, инновация ва тараққиёт маркази жамоаси ...

ЭЪЛОН!
Salomatlik / Tumanda bugun

ЭЪЛОН! ..

Ҳурматли каттақўрғонликлар!...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?