kathaq@mail.ru

Коронавирус билан касалланиш кўрсаткичи ошганлигидан фожиа ясамаслик керак – Фурқат Санаев

Сўнгги икки сутка ичида коронавирус тарқалиши кескин кўпайганлигига оид хабарлар тарқалди. Ўз шахсларини ошкор қилмаган манбалар шифохоналарда жой қолмаганлиги, айниқса, Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохоналар  тўлиб кетганлиги, реанимация бўлимларида беморлар оғир аҳволда эканлиги тўғрисидаги аудиохабарлар йўллаганлар. Кун.уз нашри ССВ Матбуот котиб Фурқат Санаевнинг бу борадаги фикрларини эълон қилди. 
Статистик маълумотларга эътибор қаратилса, чиндан ҳам суткалик аниқланишлар кўрсаткичи 30 нафар бемор атрофида бўлгани ҳолда 12-13 март кунларига келиб 80 нафарга яқинлашган, биргина Тошкент шаҳрининг ўзида 70 нафар бемор аниқланган. Аммо вазият чиндан шу қадар жиддийми? 
“Тўғри, қайд этиш кўрсаткичи бироз ошгани рост. Лекин умумий аҳвол ваҳимали  хабарларда айтилганидек эмас. Бу хабарлар ҳақиқатга мос келмайди. Лекин бир жиҳатга эътиборингизни қаратишни истардим, биз ҳали ҳам бошқа мамлакатлар қатори коронавирусдан бутунлай қутилганимиз йўқ, касаллик манбаси сақланиб қолганлигини унутмаслигимиз керак. Аммо сўнгги икки кунда коронавирус билан касалланиш кўрсаткичи ошганлигидан фожеа ясамаслик керак. 
Бу кўрсаткичларни ошиши маълум маънода бизни хотиржам бўлиб қолганлигимиздан, санитария талабларига риоя қилмаётганимиздан, оддий ниқоб тақиб юришни унутаётганимиздан бўлса, иккинчидан, биласиз, куз ва баҳорда ўткир юқумли респиратор инфекциялар авж олиши билан боғлиқ.
Тарқатилаётган аудио ёзувларда Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохоналарида касаллар кўпайиб, бўш ўринлар қолмаганлиги айтилган. Ҳозирда  4 минг шифо ўринга эга бўлган Зангиотадаги иккита даволаш муассасаларида минглаб бўш ўринлар мавжуд.Айни пайтда ўринларга эҳтиёж йўқлиги учун Зангиота 2-юқумли касалликлар шифохонасининг “А” блоги тўлиқ ёпилган, “В” блогининг ҳам битта бўлими бутунлай, иккинчи бўлимининг эса ярми ёпилган. Демак асоссиз хавотирга ўрин йўқ, ваҳималарда қўрқмаслик, аммо шу билан бирга кўп марта айтилган  санитария ва гигиена қоидаларини  унутмаслик керак”, – деди Фурқат Санаев.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

СОВРИНДОРЛАР ТАҚДИРЛАНДИ!
Ta'lim

СОВРИНДОРЛАР ТАҚДИРЛАНДИ! ..

"YANGI AVLOD" илм-фан, инновация ва тараққиёт маркази жамоаси ...

ЭЪЛОН!
Salomatlik / Tumanda bugun

ЭЪЛОН! ..

Ҳурматли каттақўрғонликлар!...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?