
Қўзиқоринларнинг таркибида одам организми учун ўта муҳим бўлган углеводлардан бошқа А, В5, Р ҳамда С витаминлари, калий, фосфор, натрий ва темир моддаси бор. Фойдалилиги жиҳатидан қўзиқорин оқсили мол гўшти оқсилидан икки, балиқникидан эса уч марта устун туради. Истеъмол қилинадиган замбуруғлардан дашт замбуруғи ва дала шампиони анча хуштаъм ва мазали ҳисобланади.
Ана шу даврда фуқаролар томонидан далаларда қўзиқоринларни териб бозорларга олиб боришади ва ҳеч қандай лаборатория текширувларидан ўтказмасдан, истемолга яроқлилиги сифати аниқланмасдан аҳолига сотишга ҳаракат қилади. Шу сабабли Сизлардан бозор, дўкон ва бошқа жойларда сотилаётган сифати ва хавфсизлигига кафолат бўлмаган, шунингдек, номаълум кишилар томонидан сотилаётган янги терилган, қуритилган ва маринадланган қўзиқоринларни харид қилманг. Қўзиқорин фойдали, лекин ундан заҳарланиш ҳам мумкин,эҳтиёт бўлинг.
У.ТУРОПОВ,
Каттақўрғон туман ФВБ ФВДТ ва ФМ ФТХТ бўлинмаси бошлиғи, катта лейтенант.
Каттақўрғон туман ФВБ ФВДТ ва ФМ ФТХТ бўлинмаси бошлиғи, катта лейтенант.