Каттақўрғонда ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш, камбағалчиликдан чиқариш бўйича амалий ёрдам кўрсатилмоқда
Долзарб мавзу / Jamiyat
11-мар, 10:35
33
0
Туманда ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш,камбағалчиликдан чиқариш бўйича сектор раҳбарлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилмоқда.Уларга иш фаолиятларини йўлга қўйиш учун матарол, мотокультиватор, тикив машинаси ва бошқа асбоб-ускуналар берилмоқда.
3-сектор раҳбари А.С.Отамуродов томонидан “Темир дафтар”,”Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га Қоракўлча МФЙда яшовчи Ахмедов Ахмаджон ва Баландравот маҳалласидан Зокиров Аббосга матарол, Олмазор МФЙда яшовчи Суюнов Равшан, Олмазор МФЙдан Ғаниев Абдурозиқ ва Навбаҳор маҳалласидан Рустамов Дилшодбекга мотокультиватор, Мелихўжа МФЙда яшовчи Ахмонқулова Зарнигорга эса тикив машинаси берилди.
Энди улар бу техника воситаларидан унумли фойдаланган ҳолда иш фаолиятини бошлаб, тўлақонли яшаш шароитига ўтиб оладилар, деб умид қиламиз. 