
Қарор билан тиббий кўрикдан ўтказилиши лозим бўлган шахслар тоифаси ва тартиби янгиланди.
Шунга кўра, тиббий кўрикдан ўтказиш учун:
➖ туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимлари (МИББ) ҳузурида ҳудудий комиссиялар;
➖ МИББ ҳузурида ҳамда тенглаштирилган хизмат ўташ кўзда тутилган вазирликлар ва идораларда – тиббий комиссиялар;
➖ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар йиғиш пунктларида ҳарбий-тиббий комиссиялар;
➖ Мудофаа вазирлиги, ДХХ, ИИВда ҳарбий-тиббий комиссиялар ташкил этилади.
🔘 Қуйидагиларни тиббий кўрикдан ўтказишни амалга оширувчи комиссиялар таркиби Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий бирлашмалари (органлари) раҳбарларининг тақдимномасига кўра қабул қилинган туман (шаҳар) ҳокимининг қарорлари билан тасдиқланади:
👉 чақирув участкаларида қайд этилган фуқаролар;
👉 ҳарбий таълим муассасаларига кираётган фуқаролар;
👉 Мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш марказларига юборилаётган фуқаролар;
👉 олий таълим муассасалари ҳузуридаги ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув бўлинмаларига (ҳарбий таълим факультетлари, ҳарбий тайёргарлик ўқув марказлари, ҳарбий кафедралар, цикллар ва курслар) танлаб олинаётган (таҳсил олаётган) фуқаролар;
👉 ҳарбий йиғинларга чақирилаётган фуқаролар;
👉 ҳарбий йиғинларни ўтаган фуқаролар;
👉 Қуролли Кучлар резерви ва захирасидаги фуқаролар.