kathaq@mail.ru

ҚОНУНЧИЛИКДА ЯНГИЛИКЛАР

Маълумки, Ҳаракатлар стратегиясининг “Қонун устиворлигини таъминлаш ва суд хуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш” йўналиши бўйича ўтган давр мобайнида ривожланган демократик давлатлар тажрибасига мос келадиган, инсон хуқуқлари ва манфаатларини ишончли ҳимоя қиладиган бир қанча суд-хуқуқ ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.

Ушбу ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида 2021 йил 18 февраль куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги Қонун қабул қилинди. Мазкур Қонун билан Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш, Жиноят иши бўйича дастлабки эшитув, Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув институтлари жорий этилди. Бу учала тартиб ҳам янги, лекин уларнинг ҳар бири одил судловни таъминлаш учун катта аҳамиятга эга. 
Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш, деган атаманинг ўзи мазмун-моҳиятини акс эттириб турибди. Қонун талабларига кўра, ишни судга қадар юритиш босқичида гувоҳ ёки жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) турли объектив сабабларга кўра ишни судга қадар юритиш ёки суд муҳокамаси чоғида кейинчалик сўроқ қилиш мумкин бўлмай қолиши тахмин қилишга асослар етарли бўлса, яъни Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетиши, оғир ва давомли касаллик мавжудлиги ва бошқалар, уларнинг кўрсатувлари олдиндан мустаҳкамлаб қўйилиши мақсадида сўроқ қилинади. Бу жараён прокурорнинг илтимосномасига кўра суд томонидан амалга оширилади. Кўрсатувларни мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисидаги илтимоснома суд томонидан кўриб чиқилиб қаноатлантирилиши ёки асослар етарли бўлмаса рад этилиши ҳам мумкин. 
Жиноят иши бўйича дастлабки эшитув, деб номланган яна бир муҳим янгилик жорий этилди. Жиноят иши бўйича дастлабки эшитув – жиноят ишини тўхтатиб туриш, тугатиш, бирлаштириш, айблов далолатномаси ёки хулосасини, тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги қарорни прокурорга юбориш ҳамда номақбул далилларни чиқариб ташлаш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда ўтказилади.
Дастлабки эшитувда суд муҳокамасига қўйилган масалалар ҳамда иш юзасидан тўпланган далиллар мажмуаси етарлиги ва мақбуллиги ўрганилади. 
Ўзига нисбатан қўйилган гумонга, айбловга рози бўлган, жиноятнинг очилишига фаол кўмаклашган ва келтирилган зарарни бартараф этган гумон қилинувчининг ёки айбланувчининг илтимосномасига асосан прокурор билан ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ва оғир жиноятлар бўйича  “айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув” тузилади. 
Бу келишув гумон қилинувчи, айбланувчи ўз ҳаракатларининг моҳиятини, шунингдек ўзи берган илтимосноманинг оқибатини англаб етган бўлса, илтимоснома ихтиёрий равишда ва ишда иштирок этаётган ҳимоячи билан маслаҳатлашувдан кейин берилган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи суриштирув ёки тергов органи томонидан қўйилган гумонни ёхуд айбловни, иш бўйича мавжуд бўлган далилларни, шунингдек етказилган зарарни инкор этмаса ҳамда уни бартараф этса тузилиши мумкин. Иқрорлик тўғрисидаги келишув белгиланган тартибда тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун асослар мавжуд бўлса ва шахс томонидан бир нечта жиноят содир этилган бўлиб, улардан лоақал биттаси ушбу моддада белгиланган талабларга тўғри келмаса тузилиши мумкин эмас.
Айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги илтимоснома суриштирувнинг ва дастлабки терговнинг исталган босқичида берилиши мумкин.
Қонун билан Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноятлар бўйича жазо белгиланган энг кўп жазонинг ярмидан ошмаган ҳолда тайинланади.
Қонунчиликдаги ушбу янгиликлар қонун устиворлиги ва адолат тантанаси, одамлар рози бўлиши учун хизмат қилади.


Фаррух САЛОМОВ,
жиноят ишлари бўйича 
Каттақўрғон туман суди судьяси. 
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

“Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси таҳририяти танлов эълон қилади
Долзарб мавзу / Jamiyat

“Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси таҳририяти танлов эълон ..

“Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси таҳририяти бугундан бошлаб газетамиз саҳифаларида (шу...

ХУШ КЕЛДИНГ ЮРТИМИЗГА РАМАЗОН
Долзарб мавзу / Madaniyat

ХУШ КЕЛДИНГ ЮРТИМИЗГА РАМАЗОН ..

Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки юртимизга ўз шукуҳи, барокати билан муборак Рамазон ойи кириб...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?