kathaq@mail.ru

Инсон саломатлигининг гигиеник асослари

Туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан аҳоли ўртасида "Соғлом турмуш тарзи" тарғиботи доирасида "Шахсий гигиенага риоя қилиш ҳафталиги" ўтказилди.
Гигиена табобатнинг кенг қамровли соҳаси бўлиб, у кишилар ҳаёти ва саломатлиги учун зарур бўлган талабларни нафақат тозалик нуқтаи назаридан, балки уларнинг турмушларини гўзал, қулай, бехавф бўлишлигини таъминловчи масалаларни ўз ичига олади. Шахсий гигиена қоидалари деганда  ҳар бир шахс томонидан баданнинг ва алоҳида тана аъзоларининг озодалигини муттасил равишда таъминлаш билан боғланган гигиеник муолажалар мажмуаси тушунилади.
Қўллар қуйидаги ҳолатларда тоза қилиб совунлаб ювилиши лозим:
ҳожатхонадан чиққандан сўнг, овқат пишириш олдидан,ҳайвонларга қаралгандан сўнг, кўчадан уйга қайтгандан кейин, овқатланишдан олдин, ҳар қандай юмушни бажаргандан сўнг, тирноқларингизни ҳар доим калта қилиб олиб юринг. Тишни тоза тутиш, уни доимо турли хил паста, порошоклар билан тиш чўткаси ёрдамида 2 марта ювиб туриш, яъни эрталабки нонуштадан ва кечқурунги овқатланишдан сўнг, бу хилдаги парвариш тиш томирлари ва милкларни мустаҳкамлашнинг муҳим воситасидир. Ҳар бир овқатланишдан сўнг тишларингизни сув билан чайқаб тиш ораларида қолган овқат қолдиқларини албатта, йўқотинг. Агар шундай қилмасангиз, овқат қолдиқлари чириб, оғзингиздан бадбўй ҳид кела бошлайди. Агар сиз милк ва танглайингизни тозалигига жиддий эътибор бермасангиз, турли хил тиш, милк касалликларига учрайсиз! 
Сочни ҳафтада бир марта ювиб туриш зарур. Сочингизни ҳолатига қараб, соч терисини қуруқ, ёғли, нормал бўлишига мослаб сочга ишлатиладиган шампунлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Соч терисини озиқлантириш учун соч терисига кефир, қаймоқ суртиб 30 дақиқадан сўнг ювиб ташланади. Бу сочларингизга жило бериб, соч терисини озиқлантиради.
Барчага маълумки, жисмимизни кўп қисми тери билан қопланган. Бизни вужудимиз ўпка орқали нафас олишдан ташқари, тери орқали ҳам нафас олади. Шунинг учун терини тозалиги катта аҳамиятга эга. Тери тоза бўлиши учун имконият даражасида ҳар куни душ қабул қилиш лозим. Ҳафтада бир марта ҳаммомда чўмилиш керак. Бу теридаги ҳар хил бактерия, микробларни тозалашга ёрдам беради.
Ҳар бир хонадон аъзосида   алоҳида тиш чўткаси, шахсий мочалка, сочиқ ва ич кийимлардан  фойдаланиш - одатий ҳолга айланиши лозим. 
Алоҳида ўрин-кўрпа тутилиши,ёстиқ ва адиёллар жилдланган бўлиши, матрац ёки кўрпа-кўрпачалар устидан чойшаб солиниши мақсадга мувофиқдир. Чойшаб, ёстиқ ва адиёл жилдларини ҳафтада бир марта алмаштиринг. Хоналарни доимо озода тутинг. Ошхона, ванна ва ҳожатхонани озода сақлашга ҳаракат қилинг. Хоналарни доимо озода тутинг. Тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини совутгичларда сақланг.Мева-сабзавотларни яхшилаб ювинг, қайнатилган сувда чайиб истеъмол қилишга, қайнатилмаган сувни ичмасликка одатланинг. Сувни қайнатиб сўнг истеъмол қилиш мумкин. Гўштни, озиқ-овқат маҳсулотларини етарли даражада термик ишловдан ўтишига аҳамият беринг. Озиқ-овқат маҳсулотларини, ҳар хил касаллик қўзғатувчи микроблар ва гижжаларнинг тухуми билан ҳашаротлар, айниқса пашша ва сувараклар зарарлайди. Пашшалар асосан ҳожатхона, ахлатхона, гўнгхона, молхона ва кир ўраларида кўпаяди ва етилади, учиб келиб очиқ қолган озиқ-овқат маҳсулотларига қўниб уларни ифлослантиради. Биргина ахлат солинадиган яшик ёки контейнерда 80 мингга яқин пашшалар ривожланиш даврлари бошдан кечирилиши, бир кунда эса 6 мингга яқин пашшалар етилиши мумкин экан. Ахлат челаги қопқоқли бўлсин. У ҳар куни ахлатдан бўшатилиб, ювиб, қуритилиши лозим.Пашшалар кирмаслиги учун эшик ва деразаларга тўр ёки марли тутинг.
Ҳамжамиятда яшаётган ҳар бир киши нафақат ўз соғлиги ёки манфаатини, балки барча жамият аъзолари саломатлиги ва манфаатларини ҳам ўйлаши керак.


Б.ҚУЛМАТОВА,
туман тиббиёт 
бирлашмаси врачи.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

“Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси таҳририяти танлов эълон қилади
Долзарб мавзу / Jamiyat

“Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси таҳририяти танлов эълон ..

“Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси таҳририяти бугундан бошлаб газетамиз саҳифаларида (шу...

ХУШ КЕЛДИНГ ЮРТИМИЗГА РАМАЗОН
Долзарб мавзу / Madaniyat

ХУШ КЕЛДИНГ ЮРТИМИЗГА РАМАЗОН ..

Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки юртимизга ўз шукуҳи, барокати билан муборак Рамазон ойи кириб...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?