kathaq@mail.ru

Ҳар бир мурожаат – эътиборда

Туман ҳокимининг сайёр қабули ўтказилди
Бугун туман ҳокимлиги биносида Каттақўрғон тумани ҳокими в.б Жамшид Насриддиновнинг сайёр қабули ўтказилди. Қабулда тумандаги сектор раҳбарлари, ташкилот раҳбарлари мурожаат билан келган фуқаролар иштирок этишди.
Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Жамшид Насриддинов ҳамда 2-сектор раҳбари Эркин Ахмеджановларнинг фуқаролар билан юзма-юз мулоқоти чоғида фуқаролар ишга жойлашиш, банкдан имтиёзли кредит олиш, ичимлик суви таъминотидаги муаммолар, тадбиркорликни ривожлантириш, моддий ёрдам, ички йўлларни таъмирлаш ва бошқа ўзларини қийнаётган масалалар бўйича мурожаат қилишди. 
Фуқароларнинг арзи-ҳоллари туман ҳокими томонидан диққат билан тингланиб, бу ҳолатлар масалага дахлдор раҳбарлар иштирокида чуқур таҳлил қилинди ва муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди.
Эътиборли жиҳати шундаки, аксарият мурожаатларда келтирилган муаммолар жойида ҳал этилиб, мурожаатчининг талаби қондирилди.
Маълум муддат, яъни атрофлича ўрганиш тақозо этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар, мурожаат эгаларига ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Каттақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

СОВРИНДОРЛАР ТАҚДИРЛАНДИ!
Ta'lim

СОВРИНДОРЛАР ТАҚДИРЛАНДИ! ..

"YANGI AVLOD" илм-фан, инновация ва тараққиёт маркази жамоаси ...

ЭЪЛОН!
Salomatlik / Tumanda bugun

ЭЪЛОН! ..

Ҳурматли каттақўрғонликлар!...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?