АСИЛБЕК АБДУРАЙИМОВ ТУРКИЯДА БЎЛИБ ЎТАДИГАН ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИГА БОРАДИ
Sport / Tumanda bugun
01-мар, 11:26
208
0
Бел олиш ва уч кураш бўйича катталар ўртасида ўтказилган мамлакат биринчилигида энг оғир вазн тоифасида иштирок этган туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси ҳисобланган полвонимиз Асилбек Абдурайимов фахрли I ўринни қўлга киритиб, мусобақа ғолиби бўлди ҳамда Туркия давлатида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлди. Шунингдек, мусобақада 60 кг. вазнда иштирок этган яна бир спорт мактаби тарбияланувчиси Шахрўз Нормуродов совринли II ўринни қўлга киритиб, биринчиликнинг кумуш медалига сазовор бўлди. Тарбияланувчиларимиздан Ҳошимжон Тошпўлатов ва Исломбек Аҳмедовлар эса якунда мусобақани 4-ўринда якунладилар.Туманимиз полвонларини ушбу ғалаба билан қутлаймиз!
Шу ўринда спортчиларимизни мазкур мусобақада муносиб иштирок этишини таъминлашда амалий ёрдам кўрсатгани учун туманимиз ҳокимиятига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.Набижон Отамуродов,
спорт мураббийи.
Бошқа хабарлар
Долзарб мавзу
Толлиев Элёр Мусурманович Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига...
Salomatlik
Bodom asab faoliyatini mustahkamdlaydi....