kathaq@mail.ru

Пиёдалар учун ер усти кўприклари фақат шаҳар учун эмас, балки қишлоқ ҳудудларида яшовчи аҳоли учун ҳам барпо этилиши керак

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев бу ҳақида шундай фикр билдирди:
«Катта автомобиль йўлларини кесиб ўтишда пиёдалар учун ер усти ўтиш кўприги бўлса анча-мунча хавфсизлик таъминланган бўларди. Буни Тошкент шаҳрида қурилаётган кўприклар мисолида кўриб турибмиз.
Бироқ бундай кўприклар фақат шаҳар учун эмас, балки қишлоқ ҳудудларида яшовчи аҳоли учун ҳам барпо этилиши керак.
Масалан, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 ноябрдаги 927-сон қарорига асосан тасдиқланган дастурнинг (3-илова) 16-бандида Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидан ўтувчи «Тошкент-Термиз М-39» автомобиль йўли ҳудуди қисмида 2019-2020 йиллар давомида 2 та пиёдалар учун ер усти ўтиш кўпригини қуриш белгиланган эди. Қиймати 15 млрд. сўмлик лойиҳани амалга оширишга Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва «Йўл-лойиҳа» МЧЖ масъул этиб белгиланган. Молиялаштириш 2019 йилда амалга оширилиши керак бўлган ушбу қарор ҳали ҳам кучда.
Лекин 2021 йилнинг шу кунига қадар бу кўприклар қурилмади, йўлнинг икки томонида яшовчи аҳоли, айниқса болалар мактаб ва бошқа объектларга қатнашда ҳаётини хавфга қўйиб, йўлни кесиб ўтишда давом этмоқда.
Бизга эса Ҳукумат томонидан тасдиқланган дастурдаги масала нима учун амалга оширилмагани қизиқ. Қачон кўприк бўлади?
Бу саволлар бўйича масъул Автомобиль йўллари қўмитасига сўров киритдик. Умид қиламизки(қарор «отмен» бўлмаса), кеч бўлса ҳам ҳукумат қарори ижро этилиб, масала ўз ечимини топади».
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

“Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси таҳририяти танлов эълон қилади
Долзарб мавзу / Jamiyat

“Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси таҳририяти танлов эълон ..

“Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси таҳририяти бугундан бошлаб газетамиз саҳифаларида (шу...

ХУШ КЕЛДИНГ ЮРТИМИЗГА РАМАЗОН
Долзарб мавзу / Madaniyat

ХУШ КЕЛДИНГ ЮРТИМИЗГА РАМАЗОН ..

Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки юртимизга ўз шукуҳи, барокати билан муборак Рамазон ойи кириб...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?