kathaq@mail.ru

“Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди

Каттақўрғон туман ҳокимлиги, 2-сектор раҳбари ҳамда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биносида ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида 146 тага яқин корхона, ташкилот ва муассасалар мутасаддилари жалб этилган ҳолда “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди. Меҳнат ярмаркасида иштирок этаётган корхона ва ташкилотлар ўзларидаги мавжуд бўлган 516 тага яқин бўш иш ўринлари ҳамда ишлаб чиқарилган махсулотларидан наъмуналар билан иштирок этдилар.  
  “Меҳнат ярмаркаси”да тегишли ҳамкор давлат ташкилотлари томонидан саноат, ҳизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги йўналишларида ишга тушадиган лойиҳалар ҳисобига яратилган иш ўринлари бўйича маълумотлар бурчаклари   ташкил этилди.

  Ўзларига мақбул келадиган иш қидириб, келгусида ўз касблари ва мутахассисликлари бўйича маълум бир иш ўрнига эга бўлиш мақсадида меҳнат ярмаркасида иштирок этган ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролардан  18 нафарига ишга жойлашишлари учун туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъул ходимлари томонидан турли соҳаларга йўлланмалар берилди.
“Меҳнат ярмаркаси” давомида "Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор" тамойили асосида 1+1 дастури доирасида 6 кунлик тадбиркорлик курсларида ўқиган ишсиз ва уюшмаган ёшларга сертификатлар топширилиб, ўз фаолиятларини бошлашлари учун амалий кўмаклар кўрсатилиши маълум қилинди. 
 Шундан сўнг, ердан фойдаланиш истагини билдирган ёшларнинг 24 нафарига Мўллакўрпа ҳамда Кадан маҳалласидан 25 сотихдан ер майдонлари ажратиб берилди.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

“Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси таҳририяти танлов эълон қилади
Долзарб мавзу / Jamiyat

“Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси таҳририяти танлов эълон ..

“Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси таҳририяти бугундан бошлаб газетамиз саҳифаларида (шу...

ХУШ КЕЛДИНГ ЮРТИМИЗГА РАМАЗОН
Долзарб мавзу / Madaniyat

ХУШ КЕЛДИНГ ЮРТИМИЗГА РАМАЗОН ..

Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки юртимизга ўз шукуҳи, барокати билан муборак Рамазон ойи кириб...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?