kathaq@mail.ru

СЕМИНАР ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

  26 февраль куни Каттақўрғон тумани мактабгача таълим муассасасида Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди туман Адлия бўлими  ва туман Мактабгача таълим муассасаси билан биргаликда семинар тренинг ўтказди.  
  Семинарда Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг раиси Камол Намазов, судьялар Шерзод Тошпўлатов, Ориф Абжалов, туман Адлия бўлими мутахассислари ва туман Мактабгача таълим муассасасига қарашли боғча раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

  Семинарда судьялар маъруза қилиб, семинар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик-процессуал кодекси, Иқтисодий–процессуал кодекси, Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-661, 663-665-сонли қонунлари қабул қилинганлиги, уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар  ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. 
 Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги” 2021 йил 8 февралдаги қонун    нормасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 107-моддасига киритилган ўзгартиришлар,   Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят  суди, Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди ва Самарқанд вилоят иқтисодий судлари бирлаштирилиб Самарқанд вилоят суди ҳисобида ўз фаолиятини давом эттириб келаётганлиги маълум қилинди. 
  Шунингдек, семинарда маърузачилар Ш.Тошпўлатов ва О.Абжаловлар мактабгача таълим муассасасидаги ходимлар ва раҳбар ўртасидаги меҳнат муносабатлари ҳақида уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берди. 
Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. 


ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

“Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси таҳририяти танлов эълон қилади
Долзарб мавзу / Jamiyat

“Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси таҳририяти танлов эълон ..

“Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси таҳририяти бугундан бошлаб газетамиз саҳифаларида (шу...

ХУШ КЕЛДИНГ ЮРТИМИЗГА РАМАЗОН
Долзарб мавзу / Madaniyat

ХУШ КЕЛДИНГ ЮРТИМИЗГА РАМАЗОН ..

Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки юртимизга ўз шукуҳи, барокати билан муборак Рамазон ойи кириб...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?