kathaq@mail.ru

Маҳалла раиси туман ҳокимига таклиф билан чиқди

Юртимизда кейинги йилларда аҳоли турмуш шароитини тубдан яхшилашга қаратилган давлат сиёсатининг изчил амалга ошириб борилаётгани натижасида қишлоқларимиз замонавий қиёфа касб этиб, халқимизнинг турмуш даражаси тобора юксалиб бормоқда.
Бу ишларда маҳаллий ҳокимият органлари бош-қош бўлиб келмоқда. Каттақўрғон тумани Жумабой маҳалласи марказий кўчасининг ҳар иккала томонини замонавий қиёфага келтириб тубдан янгилаш, ҳудуддаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш, маҳалла аҳолисига барча қулайликларни яратиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар хусусида маҳалла раиси Фарҳод Қаршиев туман ҳокими в.б Жамшид Насриддиновга ўз таклифларини билдирди. 
Туман ҳокими мазкур таклифни жойида ўрганиб чиқиш ва маҳалла фаоллари таклифини қўллаб-қувватлаш мақсадида тегишли раҳбарлар билан биргаликда Жумабой маҳалласига бориб, маҳаллани янги қиёфага келтириш бўйича маҳалла фаоллари билан самарали учрашув ўтказди.  Учрашув давомида маҳаллада кенг миқёсдаги ободончилик ва бунёдкорлик ишларини амалга ошириш бўйича ўзаро манфаатли келишувга эришилди. Бажариладиган ишлар рўйхатига кўп йиллардан буён маҳаллий аҳолини қийнаб келаётган янги боғча қурилиши ҳам режага киритилди.  
Режалаштирилаётган ишларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши натижасида Жумабой маҳалласи яқин вақтлар ичида таниб бўлмас даражада ўзгача қиёфага келади.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

СОВРИНДОРЛАР ТАҚДИРЛАНДИ!
Ta'lim

СОВРИНДОРЛАР ТАҚДИРЛАНДИ! ..

"YANGI AVLOD" илм-фан, инновация ва тараққиёт маркази жамоаси ...

ЭЪЛОН!
Salomatlik / Tumanda bugun

ЭЪЛОН! ..

Ҳурматли каттақўрғонликлар!...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?