Фавқулодда вазиятлар бўлими, халқ таълими бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, тиббиёт бирлашмаси ҳамда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида "Ёш қутқарувчи" мусобақасининг туман босқичи туманимиздаги 50-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди.
Мусобақа таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини татбиқ этиш, уларни қутқарувчи касбига қизиқтириш, ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, фавқулодда вазият юз берганда тўғри ҳаракат қилиш, ўзи ҳамда ўзгаларга ёрдам бериш, уларда қутқарув восита ва анжомларни ишлата билиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўтказилди.
Қутқарувчилар мудом ёрдамга, инсон ҳаётини сақлаб қолиш йўлида мардлик ва матонат кўрсатишга тайёр турмоғи лозимлигини ўқувчилар мусобақа давомида англаб етди.
Мусобақада фахрли 3-ўринни 50-умумий ўрта таълим мактабининг "Барс", 2-ўринни 17-умумий ўрта таълим мактабининг "Ватанпарвар" ва 1-ўринни 57-умумий ўрта таълим "Қалқон" жамоаси қўлга киритиб, мусобақанинг вилоят босқичига йўлланма олди.
Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Қамариддин Турдиев,
туман халқ таълими методисти.