kathaq@mail.ru

Зарарли одатлар саломатлик кушандасидир

Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан аҳоли орасида касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида тиббиёт муассасалари томонидан оммавий-тарғибот тадбирлари ташкил этиб келинмоқда. Ушбу тадбирлар доирасида зарарли одатларга қарши курашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 Хўш, зарарли одатлар деганда нима тушинилади?
Инсон организми доимо озиқ-овқатни талаб қилади ва ушбу овқат ҳисобидан ўзи­да энергия жамлайди. Лекин, турмушда шун­­дай нарсалар борки, ўсмирлик даврида организм талаб қилмаса ҳам, унинг ҳар нарсага қизиқувчанлигидан спиртли ичимликлар ичиш, тамаки ва нос чекиш, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш сингари зарарли одатларга ўрганади. Аввало бу одатларни уни ўзлаштирган шахс бош­қарса, вақт ўтиши билан зарарли одатлар шартли равишда уни бошқаради. Яъни инсон ўзи-ўзини бошқариш қобилиятидан маҳрум бўлади.
Зарарли одатлардан энг оммалашгани тамаки чекиш бўлиб, тамаки таркибидаги заҳарли модда никотин ҳисобланади, у инсон ўпкаси учун ниҳоятда зарарлидир. Бундан ташқари тамаки тутунида оз миқдорда бўлса ҳам синил кислотаси, углерод гази, углекислота ҳамда олтингугурт гази, аммиак, азот, эфир мойлари бўлади. Бу моддалар ҳам киши организмига ёмон таъсир этади. Маълумотларга қараганда ўпка раки билан оғриган беморларнинг 99 фоизини чекувчилар ташкил этади. Чекувчиларнинг йўталиши уларнинг ўпкасида тамаки тутуни билан кирган заҳарли моддаларнинг борлигини кўрсатувчи ҳолатдир.
Зарарли одатлардан яна бири - спиртли ичкиликлар истеъмол қилиш бўлиб, спирт­ли ичимликни истеъмол қилиш - саломатлик офати. Бунинг энг ёмон жиҳати - узлуксиз ичиш натижасида организм унга ўрганади, киши ичмасдан тура олмайдиган бўлиб қолади. Мунтазам равишда ичишга ўрганиш оқибатида эса, организм қаттиқ заҳарланади ва киши ичкиликбозлик касаллигига дучор бўлади
Зарарли одатлардан яна бири - гиёҳвандлик аср вабоси сифатида тез ва кенг миқёсда тарқалмоқда. Наркомания хатарли руҳий касаллик ҳисобланади. У одамни ҳалокатга етаклайди. Марказий асаб тизими кимё аралашмалар (марихуна, героин, кўкнори ва ҳоказолар) ёрдамида қўзғатиш уйғотиб, сархушликни ҳосил қилади. Бироқ бунинг оқибатида асаб тизимининг фаолияти бузилади.
Шунинг учун ҳам халқимизга бу хусусида тушунчалар бериш уларнинг ушбу одатлар билан шуғулланишнинг олдини олади. Зарарли одатларни бартараф этишда меъёридаги парҳез, жисмоний машқ ва турли спорт ўйинлари, тўғри меҳнат фаолияти ва дам олиш тартиби муҳим аҳамиятга эга. Чунки, соғлом турмуш тарзи - бу инсоннинг ҳаёти ва саломатлиги хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи кўникмаларга эга бўлиши асосида ҳаётий фаолиятини йўлга қўйиши ҳамда саломатлигининг юқори даражада бўлишига эришишни таъминловчи шакл бўлиб, у кун тартибига риоя қи­лиш, фаол жисмоний ҳаракат асосида организмни чиниқтириш, спорт билан шуғулланиш, тўла ва сифатли овқатланиш, овқатланишда гигиеник қоидаларига риоя қилиш, мулоқот ва экологик маданиятга эришиш, умуминсоний ва миллий қадриятлар асосида маънавий тарбия олиш, зарарли одатлардан ўзини тута билиш ва ҳоказо ҳолатларнинг мавжудлиги билан тавсифланади.
Яна бир гап. Соғлом авлодни тарбиялашда ҳеч бир муҳит оила билан тенглаша олмайди. Шунинг учун ҳам оилада бола тарбиясига алоҳида аҳамият бериши керак. Ўсмир оилада ўсиб - улғаяди, ривожланади, ўз ҳис-туйғулари ва хатти - ҳаракатларини назорат қилишни ўрганади.
Ҳаёт ниҳоятда гўзал. Уни ўз қўлингиз билан дўзахга айлантирманг. Ўзингиз ва фарзандларингизни зарарли одатлардан сақланг!
Бодом ҚУЛМАТОВА,
АСТТҚҚ ва ЖФО 
бўлинмаси мудираси.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

ТУМАНИМИЗДА 8 МАРТ-ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ
Tumanda bugun

ТУМАНИМИЗДА 8 МАРТ-ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР БАЙРАМИ КЕНГ ..

Аёл борки, олам мунаввар, аёл борки, ҳаёт гўзал ва мафтункор. Аёли бор оила қут-баракали,...

КАТТАҚЎРҒОНЛИК ФВБ ФИДОЙИЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
Tumanda bugun

КАТТАҚЎРҒОНЛИК ФВБ ФИДОЙИЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ ..

Бугун Каттақўрғон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимида “4-март – Фавқулодда вазиятлар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Март 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?