
Бугунги тезкор ва шиддатли замоннинг ўзига яраша тартиби,талаблари бор. Бу тартибга мослаша олган,ўз устида тинимсиз ишлаб, доимий ривожланишда бўлганларгина муваффақият қозониши, маррага бошқалардан илгарироқ етиб бориши мумкин.Албатта,бунда хилма-хил ахборот ресурслари орасидан кераклиларини саралаб олиш ва замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш муҳим. Асосий вазифаси ёш авлодга таълим беришдан иборат бўлган педагог-ўқитувчилар мана шу жараёнларнинг барчасида фаол ҳамда ташаббускор бўлиши, жамият етакчилари, интелектуал қатлам вакиллари сифатида тизимдаги ютуқларни таҳлил қилиш,хато-камчиликларни танқидий баҳолаб, уларни бартараф этиш йўлидаги таклиф-мулоҳазаларини билдира олиши зарур.
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида, айниқса кейинги 3-4 йилда таълим сифатини ошириш борасида изчил ислоҳотлар олиб борилмокда. Бу ислоҳотларнинг амалда кандай натижа бераётганини, қайси жиҳатларга кўпроқ аҳамият қаратиш зарурлиги каби масалалар ҳамиша долзарблигича қолади.
Шундан келиб чиқиб туманидаги 39-умумий ўрта талим мактабида тасвирий санъат-чизмачилик ҳамда мусиқа фанлари ўқитувчилари иштирокида "Устоз-шогирд" анъаналарига мувофиқ маҳорат дарслари ташкил килинди. Дарсларни туман ХТБнинг тажрибали услубчиси Сайидмурод Ботиров олиб борди.
Дастлаб тасвирий санъат-чизмачилик фанидан Навоий Давлат педагогика институтини 2020 йилда тамомлаб, илк ўқитувчилик фаолиятини бошлаган Дилсўза Жамилова (39-мактаб), мусиқа фанидан СамДУ махсус сиртқи бўлими III-босқич талабаси Акмал Мизомов (39-мактаб), шунингдек, соҳа ўқитувчилари Музаффар Бўриев (28-мактаб), Ҳабибулло Нарзуллаев (43-мактаб), Элёр Рўзиев (89-мактаб)лар томонидан ўтказилган дарслар кузатилди. Сўнг ёш ўқитувчиларга услубий ёрдам бериш мақсадида тасвирий санъат-чизмачилик фанидан Рустам ўуломов (6-мактаб), мусиқа фанидан Ёриқул Ортиқов (56-мактаб), Шодмон Холдоров (10-мактаб)лар маҳорат дарсларини ўтиб ёш ҳамкасблари билан тажрибаларини ўртоқлашишди.
Тадбир давомида тажриба алмашиш мақсадида бўлиб ўтган қизиқарли савол-жавоблар, тажрибали устозларнинг маҳоратни ошириш мавзусидаги чиқишлари ёш ўқитувчи-педагогларда яхши таассурот қолдирди.Бундай тадбирларнинг ўтказилиши, юқорида таъкидланганидек,бугунги давр талаби бўлиб, республикамизда таълим сифатини ошириш борасидаги амалий қадамларнинг исботидир.
Рустам ҒУЛОМОВ,
тумандаги 6-умумтаълим
мактаби ўқитувчиси,
туман Кенгаши депутати.
тумандаги 6-умумтаълим
мактаби ўқитувчиси,
туман Кенгаши депутати.