kathaq@mail.ru

Ҳар бир мурожаат диққат-эътиборда

"Халқимиз ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун кўриши керак". 
Ш.МИРЗИЁЕВ.


Давлат мустақиллигига эришилгач, Ўзбекистонда халқ манфаатларини, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бирига айланди. Айниқса кейинги уч-тўрт йилда бу борада амалга оширилган ишлар, давлатимиз раҳбари, муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ташаббуслари халқаро миқёсда тан олиниб, кенг эътироф қилинмоқда. "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак" деган тамойил  бугун мамлакатимиздаги барча даражадаги давлат органлари фаолиятида амалда қарор топмоқда. Мухбиримиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг Каттақўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Зокирхон Абдуллаев билан шу мавзуда суҳбатлашди:
МУХБИР: Суҳбатимиз аввалида   2016 -2017 йилларда Республикамизда аҳоли мурожаатлари билан ишлашда туб бурилиш ясалиб, янги тизим яратилгани, давлат органлари билан халқ ўртасида ҳақиқий, мустаҳкам муносабатга асос солингани ҳақида батафсилроқ тўхталиб ўтсангиз дегандим.
З.АБДУЛЛАЕВ: Ҳақиқатан ҳам, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони, унинг янги таҳрири ва бошқа қатор ҳужжатлар аҳоли мурожаатлари билан янгича ишлашда  муҳим дастуриламал бўлди. Ушбу Фармон давлат органларининг аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоялаш, уларнинг мурожаатлари  билан ишлашни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқди. Халқ қабулхоналари ташкил этилди.
МУХБИР: Халқ қабулхонаси Каттақўрғон туман бўлими  томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида батафсилроқ тўхталиб ўтсангиз. 
З.АБДУЛЛАЕВ: Таъкидлашим жоизки,туман Халқ қабулхонасида фуқароларни қишин-ёзин, ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳеч қандай тўсиқсиз ва монеликларсиз давлат органларига мурожаат қилишлари учун қулай муҳит, шароит ва имконият яратиб берилган. 2020 йилдаги фаолиятимиз борасида факт ва рақамлар келтириб ўтмоқчиман. Туман Халқ қабулхонасига 2020 йил 31 декабрь ҳолатига жисмоний ҳамда юридик шахслар томонидан жами 1118 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 957 таси ариза, 161 таси шикоятлардир. Мурожаатларнинг аксарияти, яъни 1111 таси ёзма тарзда келиб тушган. Жами мурожаатларнинг 1110 таси кўриб чиқилган бўлиб, улардан 615 таси қаноатлантирилган. 467 тасига асосли тушунтириш берилган. 8 та мурожаат айни пайтда тегишли ташкилотлар томонидан кўриб чиқилмоқда.
Мурожаатлар таҳлил қилиб чиқилганда энг кўпи  (240 та) моддий ёрдам ва бола парвариши учун нафақа пули олиш масаласида, кейинги ўринларда алимент тўловларини ўз вақтида ундириш масаласида (111 та), электр энергияси, ичимлик суви, иссиқлик таъминоти масаласида (109 та), уй-жой, ер билан таъминлаш масаласида (96 та), бандлик масаласида (87 та), давлат хизматлари фаолияти билан боғлиқ масалада (74 та), коммунал тўловларини ҳисоблаш масаласида (59 та), банк ва кредит масаласида (30 та), ички ишлар фаолиятига оид масалада (29 та), соғлиқни сақлаш масаласида (28 та), мактаб таълими ва олий таълим масаласига оид (25 та) эканини ва бу тумандаги аҳволни тўғри акс эттиришини кўрамиз.
МУХБИР: Қабул, сайёр қабуллар, секторларнинг раҳбарлари томонидан фуқаролар билан мулоқотлар қандай ўтказиляпти?
З.АБДУЛЛАЕВ: 2020 йил давомида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари томонидан бевосита Халқ қабулхонаси маъмурий биносида 82 марта сайёр қабул ўтказилиб, уларда 263 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг 130 таси қаноатлантирилди.Ўтган йили тумандаги тўртта сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда 69 маротаба оммавий сайёр қабуллар ўтказилди. Уларда 3829 нафар фуқаро қабул қилинди. Қабул қилинган 686 та турли масалаларга оид мурожаатнинг 201 таси ижобий ҳал этилиб, 485 тасига тушунтириш берилган. Сектор раҳбарларидан туман ҳокими, мар­ҳум А.Баҳромовнинг қабулхона биносида (19 марта) ва сайёр қабулда энг кўп (17 марта) фуқароларни қабул қилиб, уларни қийнаб турган масалаларни ҳал этишда катта амалий ёрдам кўрсатганини таъкидлашим жоиз.
2020 йилда тумандаги секторларнинг раҳбарлари билан ҳамкорликда 40 марта ёшлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувларда 540 нафар йигит-қиз иштирок этиб, улар томонидан 141 та турли масалаларда мурожаатлар бўлди. Мурожаатларнинг 37таси учрашув чоғида қаноатлантирилган. 107 тасига батафсил тушунтириш берилган.Ўтган йили Халқ депутатлари туман Кенгаши қарорига асосан ёшлар  учун 1288 та ишчи ўрни яратилиши режалаштирилган эди. Аслида эса туман бўйича 1573 нафар ёшнинг бандлиги таъминланди.
МУХБИР: Ўзбекистон Республикаси Президентининг туманлар ва шаҳарлардаги Халқ қабулхоналари тўғрисидаги Низомнинг 2-бобида Халқ қабулхонасининг асосий вазифалари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги белгиланган бўлиб, унда жумладан "Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатларнинг қо­нун ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилган ҳолда тўлиқ,холис, ўз вақтида кўриб чиқилиши, шунингдек уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганишда аниқланган муаммоларнинг ҳал этилишини ташкил этиш ва назорат қилиш" кўрсатиб ўтилган. 
З.АБДУЛЛАЕВ: Тўғри таъкидладингиз. Ушбу масала ҳам доим эътиборимизда бўлиб турибди. 2020 йилда туманимиздаги мавжуд 48 652 та хонадондан жами 14 752 таси секторларнинг ишчи гуруҳи аъзолари   томонидан  ўрганилиб, 871 та хонадонда 876 та муаммо аниқланган. Ушбу муаммоларнинг 350 таси ҳал этилган бўлиб, 542 таси бўйича асосли тушунтиришлар берилган. Қабулхонага йил давомида келиб тушган мурожаатлар бўйича  муаммоларни 11 марта жойида ўрганиш ишлари, 13 марта секторлар фаолияти бўйича мониторинг ўтказиш ишлари, аҳоли хонадонларини куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича 426 хонадонда ўрганиш ишлари ўтказилди.Халқ қабулхонаси томонидан мурожаатлар билан ишлашда йўл қўйилган камчиликлар бўйича 7 марта чора кўриш бўйича тақдимнома киритилган. Ушбу тақдимномаларга асосан 4 марта интизомий, 3 марта меҳнат шартномаларининг бекор қилиниши чоралари қўлланилган.
Халқ қабулхонаси туманимизда "Обод қишлоқ" дастури доирасида амалга оширилган бунёдкорлик ишларига, шунингдек "Маҳаллабай" иш тизимини жорий этишга шу кунларда алоҳида эътибор қаратмоқда. Ана шу йўналишда иш кўнгилдагидек ташкил этилса биринчидан,аҳолини қийнаб турган муаммолар тезроқ ҳал этилади. Иккинчидан мурожаат, шикоят ва аризалар камайиб, қимматли таклиф, ташаббуслар, лойиҳалар кўпайишига ишончим комил.Туманимизда аҳолини ташвишга қўйган, уларнинг яхши яшашига салбий таъсир кўрсатаётган, ечимини кутаётган муаммолар бор. Аҳолини газ, ичимлик суви, уй-жой билан таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, йўлларни таъмирлаш ва ҳоказо масалалар тўлиқ ҳал этилмас экан, мурожаат келиб тушаверади. Биз маҳаллий ҳокимият, секторлар, МФЙ ва бошқа ҳамкор ташкилотларга таянган ҳолда ана шу муаммоларни ҳал этиш, ҳар бир мурожаатнинг ечимини топишга ҳаракат қиламиз.

Суҳбатдош Муҳаммадали ЭРГАШЕВ.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

ТУМАНИМИЗДА 8 МАРТ-ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ
Tumanda bugun

ТУМАНИМИЗДА 8 МАРТ-ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР БАЙРАМИ КЕНГ ..

Аёл борки, олам мунаввар, аёл борки, ҳаёт гўзал ва мафтункор. Аёли бор оила қут-баракали,...

КАТТАҚЎРҒОНЛИК ФВБ ФИДОЙИЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
Tumanda bugun

КАТТАҚЎРҒОНЛИК ФВБ ФИДОЙИЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ ..

Бугун Каттақўрғон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимида “4-март – Фавқулодда вазиятлар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Март 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?