kathaq@mail.ru

Одил Аҳмедов Эктор Купернинг терма жамоамиз бош мураббийлигидан кетишига нима сабаб бўлганини айтди

Ўзбекистон терма жамоаси ва Хитойнинг «Тяньцзинь Тэда» клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов «Sports.uz» сайтига берган интервьюсида Эктор Купернинг нима сабабдан терма жамоа бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилгани ҳақидаги саволга жавоб бериб ўтди.

Футболдай шундай нарса бор, қандай мураббий бўлишидан қатъи назар биринчи ўринда натижа туради. Натижа бўлмадими, минг яхши мураббий бўлмасин, олиб ташланади, ҳамма жойда ҳам шу. Балки, унинг тактикаси бизга тўғри келмагандир ёки бизга ҳимоявий ўйин тўғри келмас. Ундан бошқа мураббий келиб, бундан-да ёмон натижа қилиши ҳам мумкин эди. Ўйлашимча, уни натижа учун олиб ташлашди, - деб айтди Одил Аҳмедов.

Шунингдек, терма жамоа сардори аргентиналик мутахассиснинг услуби ҳақида ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Агар Россия ва Хитойда бирга ишлаган мураббийлар билан солиштирадиган бўлсам, унинг машғулот жараёнлари эскича эди, янгилик йўқ. Чунки футболда ҳар куни янги нарсалар, янги тактикалар чиқмоқда. Унда эса кўпроқ эскича услуб ва бир хилликни кўрдим. Лекин футболчиларга мотивация ва ишонч беришда, одамгарчилик борасида жудаям яхши инсон", - деди Одил Аҳмедов.

Эслатиб ўтамиз, Эктор Купер 2018—2019 йилларда Ўзбекистон терма жамоасини бошқарганди. Терма жамоа унинг бошқарувида 17 та ўйин ўтказиб, 7 та ғалаба, 6 та мағлубият ва 4 та дуранг қайд этган. Тўплар нисбати эса 19-16 ни ташкил этган.

Аҳмедов фаолияти мобайнида «Пахтакор» (2006—2011), «Анжи» (2011—2014) ва «Краснодар» (2014—2016) каби жамоаларда ҳаракат қилган.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

“Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси таҳририяти танлов эълон қилади
Долзарб мавзу / Jamiyat

“Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси таҳририяти танлов эълон ..

“Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси таҳририяти бугундан бошлаб газетамиз саҳифаларида (шу...

ХУШ КЕЛДИНГ ЮРТИМИЗГА РАМАЗОН
Долзарб мавзу / Madaniyat

ХУШ КЕЛДИНГ ЮРТИМИЗГА РАМАЗОН ..

Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки юртимизга ўз шукуҳи, барокати билан муборак Рамазон ойи кириб...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?