kathaq@mail.ru

Эркинжон Турдимов депутатларга 50 млн сўмдан пул беришни таклиф қилди

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг 19 февраль куни ўтказилган 23-сессиясида камбағал оилаларни камбағалликдан чиқариш, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги масала муҳокама қилинди, деб хабар беради ЎзА.

Йиғилишда аҳолини камбағалликдан чиқариш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар таҳлил қилиниб, эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар қайд этилган. Хусусан, кенгаш раиси Эркинжон Турдимов вилоят кенгашининг ҳар бир депутатига 50 миллион сўмдан маблағ ажратишни таклиф қилган.
Депутатлар ўз округидаги камида 10 та камбағал оила рўйхатини шакллантиради ва бу хонадонларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиши, уларга имтиёзли кредит ажратилишини назоратга олади. Ушбу маблағ ҳисобидан уларга ёрдам беради.
Шунингдек, депутатлар камбағалликдан чиқариш бўйича бажарилаётган ишлар натижадорлигини мониторинг қилиб, йўналишлар кесимида ўз таклифларини бериши таклиф қилинди.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

ТУМАНИМИЗДА 8 МАРТ-ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ
Tumanda bugun

ТУМАНИМИЗДА 8 МАРТ-ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР БАЙРАМИ КЕНГ ..

Аёл борки, олам мунаввар, аёл борки, ҳаёт гўзал ва мафтункор. Аёли бор оила қут-баракали,...

КАТТАҚЎРҒОНЛИК ФВБ ФИДОЙИЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
Tumanda bugun

КАТТАҚЎРҒОНЛИК ФВБ ФИДОЙИЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ ..

Бугун Каттақўрғон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимида “4-март – Фавқулодда вазиятлар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Март 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?