kathaq@mail.ru

ЭНДИ ЁНБОШСОЙДА ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ШОГИРДИ БОР

   Туман ҳокими в.б Жамшид Насриддинов Президент халқ қабулхонси мудири Зокирхон Абдуллаев, 4-сектор раҳбари Акбарали Қулмирзаев, туман Кенгаши депутати Улуғбек Эрназаров ҳамда  тумандаги ташкилот, муассаса раҳбарлари билан тоғ этагидаги "Ёнбошсой" маҳалласига бориб, маҳаллада яшовчи фуқароларнинг яшаш шароитлари билан танишди ва уларнинг муаммоларини ўрганди.
   Дастлаб туман ҳокими в.б Жамшид Насриддинов “Ёнбошсой” маҳалласидаги 78-мактабда ўқитувчи ва ўқувчиларга яратилган  шарт-шароитлари билан яқиндан танишди. Шундан сўнг, туман ҳокими “Ёнбошсой” маҳалласидаги 69-мактабда маҳалла аҳолиси билан учрашув ўтказди. Учрашувда ҳудудга бириктирилган иқтисодий комплекс ва банклар вакиллари, тегишли мутасаддиларга хонадонма-хонадон юриб, аҳолининг муаммоларини ва маҳалланинг “Ўсиш нуқталари”ни аниқлаб, иқтисодий ривожлантиришнинг чора-тадбирларини тузиш бўйича топшириқлар берди. Абдурашид Амировнинг туман ҳокимига қилган мурожаати жойида ўрганилиб, «Ҳар бир ёшга бир гектар» лойиҳаси доирасида  ер ажратишни тегишли мутасаддиларга топширди. Маҳалла фаоллари томонидан ўртага ташланган барча мурожаатлар назоратга олиниб,ижро учун мутасадди ташкилотларга йўналтирилди. Ҳоким яқинда “Ёнбошсой” маҳалласида “Обод маҳалла” дастури доирасида ободонлаштириш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилишини  айтиб ўтди. 
Учрашувда  “Ёнбошсой” маҳалласининг фаоли  бўлган 69-мактабнинг ёшлар етакчиси Жўрабек Ҳакимов туман ҳокимининг шогирди сифатида танланиб олинди. Жўрабек Ҳакимов ҳудуддаги ёшларнинг муаммо ва таклифларини исталган пайтда туман ҳокими билан муҳокама қилиш имконига эга бўлди.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

ТУМАНИМИЗДА 8 МАРТ-ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ
Tumanda bugun

ТУМАНИМИЗДА 8 МАРТ-ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР БАЙРАМИ КЕНГ ..

Аёл борки, олам мунаввар, аёл борки, ҳаёт гўзал ва мафтункор. Аёли бор оила қут-баракали,...

КАТТАҚЎРҒОНЛИК ФВБ ФИДОЙИЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
Tumanda bugun

КАТТАҚЎРҒОНЛИК ФВБ ФИДОЙИЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ ..

Бугун Каттақўрғон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимида “4-март – Фавқулодда вазиятлар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Март 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?