“ЛОЙИҲАЛАР ФАБРИКАСИ”ДА ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
Iqtisodiyot / Tumanda bugun
18-фев, 10:20
27
0
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар ҳамда хорижий инвесторлар учун энг қулай шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан ҳар чоршанба куни “Тадбиркорлар қабули” ўтказилиб борилмоқда.
17 февраль куни Давлат хизматлари маркази биносида ташкил этилган “Лойиҳалар фабрикаси”да навбатдаги тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда 30 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этиб, уларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди. Бир ҳафталик ижро муддати билан ҳар бир мурожаатга тегишли масъуллар бириктирилди. Мурожаатлар ижроси туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.
Бошқа хабарлар
Tumanda bugun
Аёл борки, олам мунаввар, аёл борки, ҳаёт гўзал ва мафтункор. Аёли бор оила қут-баракали,...
Tumanda bugun
Бугун Каттақўрғон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимида “4-март – Фавқулодда вазиятлар...