КАТТАҚЎРҒОНГА ВИЛОЯТДАГИ ТУМАН ВА ШАҲАР ҲОКИМЛАРИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРЛАРИ КЕЛДИ
Iqtisodiyot / Tumanda bugun
17-фев, 20:52
31
0
Каттақўрғон туманидаги секторларда "маҳаллабай" тизими асосида олиб борилаётган ишлар, секторлар штаби фаолиятини ўрганиш мақсадида Самарқанд вилояти ҳокимининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси Нозир Ибрагимов ҳамда вилоятдаги шаҳар ва туман ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари келди.
Тадбир иштирокчилари Мўндиён маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти, бу ерда йўлга қўйилган “Маҳаллабай” ишлаш бўйича тизим, намунавий томорқа дўкони, шунингдек, Кадан МФЙ ҳудудида оммалаштирилаётган “Зинга-зинга” навли қулупнай етиштириш кооперацияси, “Рустам пластекс” МЧЖ, “Зарина Файз Келажаги” МЧЖ, “KATTAQORGON ELEKTROTEXNIKA ZAVODI” МЧЖларнинг фаолияти билан яқиндан танишдилар ва 4-сектор ҳудудидаги Ойжон маҳалласида барпо этилаётган 50 гектар майдондаги иссиқхоналар қурилишининг боришини кўздан кечиришди.







Бошқа хабарлар
Tumanda bugun
Аёл борки, олам мунаввар, аёл борки, ҳаёт гўзал ва мафтункор. Аёли бор оила қут-баракали,...
Tumanda bugun
Бугун Каттақўрғон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимида “4-март – Фавқулодда вазиятлар...