Оилада ёлғиз ўғил бўлганларга ўз ҳудудида хизмат қилиш ҳуқуқи берилди
Долзарб мавзу / Jamiyat
17-фев, 14:27
35
0
Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Мудофаа вазирлиги кадрлар бош бошқармаси бошлиғи Шермуҳаммад Саидаҳматов маълум қилди:
"Олдин бошқа вилоят ҳарбий хизматчиси ўзининг вилоятида хизмат қилиши мумкин эмас эди.
Президентнинг тегишли Қарорига кўра, Низомга ҳудудий тамойил деган тушунча киритилди. Баъзи бир лавозим ва мутахассисликларга ўз ҳудудида хизмат қилиш имкони яратилди.
Шунингдек, аввал оилада ёлғиз фарзанд бўлса, туғилиб ўсган жойида хизмат қилиши мумкин эди. Ҳозир нафақат ёлғиз фарзанд, балки оилада ёлғиз ўғил бўлса ҳам, туғилиб ўсган ҳудудида хизмат қилиш ҳуқуқи берилди", - деди масъул.
Бошқа хабарлар
Tumanda bugun
Аёл борки, олам мунаввар, аёл борки, ҳаёт гўзал ва мафтункор. Аёли бор оила қут-баракали,...
Tumanda bugun
Бугун Каттақўрғон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимида “4-март – Фавқулодда вазиятлар...