kathaq@mail.ru

Устамалар тўлаб берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида  адлия органларига томонидан давлат органлари ва ташкилотларида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш ва қонун бузилишларни бартараф этиш бўйича таъсир чораларини кўриш вазифалари юклатилган.
Каттақўрғон туман адлия бўлими Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 июндаги "Аҳоли пунктларини ободонлаштириш соҳасида ишлар самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси Каттақўрғон туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан  ижроси ташкиллаштирилганлиги аҳволи юзасидан 2021 йилнинг январ ойида мониторинг ўтказди.
2020 йил январ ойидан бошлаб Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси, Тошкент шаҳри туманларининг ободонлаштириш бош­қармалари, Нукус шаҳри ва шаҳарлар - вилоят марказлари ободонлаштириш бошқармалари, вилоят (Қорақалпоғистон Республикасида - республика) бўйсунувидаги шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари ходимларига - ойлик тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 15 фоизи миқдорида хамда фаолияти ҳайвонларнинг жасадларини зарарсизлантириш ва утилизация қилиш билан бевосита боғлиқ бўлган ободонлаштириш бошқармаларининг назоратсиз ҳайвонларни тутиш бўлимлари ходимларига меҳнатнинг зарарли шароитлари учун - лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устамалар белгиланади.
Мониторинг натижалари бўйича ободонлаштириш бошқармаси ҳисобхонаси томонидан 2020 йил январ ойи учун бошқарманинг барча ходимларига ойлик тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 15 фоизи миқдорида хамда бошқарманинг назоратсиз ҳайвонларни тутиш бўлимлари ходимларига меҳнатнинг зарарли шароитлари учун - лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устамалар ҳисобланмасдан қолганлиги аниқланди. 2020 йил январ ойи учун барча ходимларга тўланмай қолган устамалар қайта ҳисобланганда жами 25.815.878 сўм устамалар тўлаб берилмаганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат бўйича туман адлия бўлими томонидан ободонлаштириш бошқармасига барча ходимларга тўланиши лозим бўлган жами 25.815.878 сўм устамаларни тўлаш чоралари кўриш ҳақида тақдимнома киритилди, аниқланган қоидабузарлик бартараф этилиб   устамалар тўлаб берилди. 


Ш.ТОШБОЕВ,
Каттақўрғон туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

БИЛДИРГИ
Jamiyat / Tumanda bugun

БИЛДИРГИ ..

Каттақўрғон тумани Пайшанба ГРСдан табиий газ оладиган Кадан маҳалласига келувчи газ...

КЕЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ
Salomatlik

КЕЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ ..

Лондонлик олимлар берган маълумотларига кўра, оналар фарзандларини кеч...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?