kathaq@mail.ru

ДОЛЗАРБ МАСАЛАГА БАҒИШЛАНДИ

Амалий семинар
13 февраль куни Каттақўрғон туманида секторлар штаби фаолиятини такомиллаштиришга бағишланган вилоят амалий семинари бўлиб ўтди. Унга вилоят ҳокими ўринбосарлари ва секторларнинг раҳбарлари, барча туман ва шаҳар секторларининг раҳбарлари, ОАВ ходимлари таклиф этилдилар.
Тадбир аввалида семинар иштирокчилари учун тумандаги секторлар фаолияти бўйича тақдимот бўлиб ўтди.
Унда Каттақўрғон туман ҳокими вазифасини бажарувчи Жамшид Насриддинов туман секторларининг фаолияти, ишсизликни камайтириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, инвестиция олиб кириш, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича штаблар томонидан олиб борилаётган ишлар, шу борада тўпланган тажрибалар, эришилаётган натижалар хусусида батафсил маълумот берди.
Шу ерда маҳаллий тадбиркорлар билан мулоқотлар бўлиб ўтди. 

Шундан сўнг иштирокчилар секторлар фаолиятини ўрганиш, улар томонидан амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида жойларда бўлишди.
Эслатиш жоизки, семинар дастури хилма-хил бўлиб, барча соҳаларни қамраб олган эди. 
Жумладан, тадбир иштирокчилари Қўшҳовуз массивидаги лалми ерларни кооперациялар ташкил этиш орқали ўзлаштириш лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишишди.
Тумандаги “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтаридаги хотин-қизларни иш билан таъминлаш бўйича ташкил этилган намунавий кооперациялар ҳамда  тумандаги ёшлар ва хотин-қизларни Касб-ҳунарга ўргатиш маркази фаолияти билан танишиш ҳам қизиқарли бўлди. 
“Пайшанба текстиль-80”МЧЖ да замонавий тикув машиналари ўрнатилиб, мутахассис кадрлар  тайёрлаш жадал бормоқда. 
Корхона тўла қувват билан ишлай бошлагач, 50 нафар хотин-қиз доимий иш билан таъминланади. 
Семинар қатнашчиларига бу ерда ишнинг ташкил этилиши маъқул бўлди.

Маълумки, туманда биринчи марта кенг майдонда иссиқхона қурилиши амалга оширилмоқда. 
Тадбир иштирокчилари 4-сектор ҳудудидаги Ойжон маҳалласида барпо этилаётган ушбу 50 гектар майдондаги иссиқхоналар қурилишининг боришини кўздан кечиришди. 
Туманда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, қўл меҳнатини камайтириш мақсадида кейинги икки йилда кўплаб замонавий қишлоқ хўжалик техникалари келтирилди. Улардан айни пайтда самарали фойдаланилмоқда. 

Семинар қатнашчилари янги олинган ана шу  техникалар билан танишишди.
1-сектор ҳудудидаги Мундиён маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти, бу ерда йўлга қўйилган “Маҳаллабай” ишлаш бўйича тизим, намунавий томорқа дўкони, шунингдек, 2-сектордаги Кадан МФЙ ҳудудида оммалаштирилаётган қулупнай етиштириш бўйича кооперация фаолияти билан  танишиш ҳам қизиқарли ўтди. Сектор ҳудудидаги давлат хизматлари агентлиги маркази ва унинг қошида ташкил этилган  бизнес лойиҳалар фабрикаси, “Рустам пластекс” МЧЖ даги қишлоқ хўжалигида томчилаб суғориш учун қувурлар ишлаб чиқарадиган цех фаолияти билан атрофлича танишилди.
3-сектор ҳудудидаги  “KATTAQORGON ELEKTROTEXNIKA ZAVODI” МЧЖ жамоасида кейинги пайтда ишлаб чиқаришни кенгайтириш, янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қуйишда борасидаги бой тажриба тадбир иштирокчиларида қизиқиш уйғотди.
Шунинг билан секторлар штаби фаолиятини ўрганишга бағишлаб Каттақўрғон туманида ўтказилган вилоят амалий семинари ўз якунига етди. 
Якунда қатнашчилар томонидан қимматли таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Муҳаммадали ЭРГАШЕВ
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

“Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси таҳририяти танлов эълон қилади
Долзарб мавзу / Jamiyat

“Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси таҳририяти танлов эълон ..

“Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси таҳририяти бугундан бошлаб газетамиз саҳифаларида (шу...

ХУШ КЕЛДИНГ ЮРТИМИЗГА РАМАЗОН
Долзарб мавзу / Madaniyat

ХУШ КЕЛДИНГ ЮРТИМИЗГА РАМАЗОН ..

Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки юртимизга ўз шукуҳи, барокати билан муборак Рамазон ойи кириб...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?