ФУТБОЛ ВА ВОЛЕЙБОЛ БЎЙИЧА ХОТИРА ТУРНИРИГА СТАРТ БЕРИЛДИ
Sport / Tumanda bugun
10-фев, 21:36
59
0

Каттақўрғон тумани Файзикент маҳалласи ўйингоҳида футбол фидоийси, туманнинг собиқ ҳокими, марҳум Бахрамов Аъзамхон Усмонович хотирасини ёд этиш мақсадида футбол ва волейбол бўйича хотира турнири бўлиб ўтмоқда.
Мусобақанинг очилиш маросимида туманнинг 1-сектор ҳудудидаги 15та маҳаллалардан тузилган 15та жамоалар саф тортди.Очилиш учрашувида туман ҳокими в.б Жамшид Насриддинов иштирок этиб, барча жамоаларга омад тилади.
Якунга кўра, ғолиблар туман ҳокимлиги ва ҳомийларнинг кубоги ва “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши ҳимоячи”, “Энг яхши ҳужумчи”, “Энг яхши тўпурар” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланади.