kathaq@mail.ru

«Ёш китобхон» кўрик-танлови туман босқичи якунланди

Маънавиятимизнинг юксалиши, онг ва савия даражамизнинг кўтарилиши ҳамда руҳий оламимизнинг камолга етиши айни китоб мутолааси жараёни билан боғлиқдир. Китоб тўғри йўлга бошловчи, ҳамиша одамларни ҳаёт ҳақиқатига тик боқишга ундайдиган, билимларимизни бойитувчи хазинадир. Китоб инсонни тўғри йўлга бошлайди. Энг оғир дамларида содиқ дўст, ҳамроҳ бўлади.
Тумандаги 17-умумтаълим мактабида "Ёш китобхон" кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман Халқ таълими бўлими ҳамда туман Ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 10 ёшдан 14 ёшгача, 15 ёшдан 19 ёшгача ва 19 ёшдан 30 ёшгача бўлган китобхонлар ўзаро беллашишди. Иштирокчилар ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналаридан қанчалик бохабар эканликларини намойиш этишди.
Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсларда 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган иштирокчилар ўртасида Абдуборий Абдуҳамидов, 15 ёшдан 19 ёшгача бўлган китобхонлар ўртасида Райҳона Баҳодирова, 19 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар ўртасида эса Динора Йўлдошева ғолиб деб топилиб, вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Тадбир сўнггида ғолиблар диплом ва китоб­лар билан тақдирланди.


Алишер ЖУМАНАЗАРОВ,
туман Ахборот-кутубхона 
маркази бошлиғи.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

ТУМАНИМИЗДА 8 МАРТ-ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ
Tumanda bugun

ТУМАНИМИЗДА 8 МАРТ-ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР БАЙРАМИ КЕНГ ..

Аёл борки, олам мунаввар, аёл борки, ҳаёт гўзал ва мафтункор. Аёли бор оила қут-баракали,...

КАТТАҚЎРҒОНЛИК ФВБ ФИДОЙИЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
Tumanda bugun

КАТТАҚЎРҒОНЛИК ФВБ ФИДОЙИЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ ..

Бугун Каттақўрғон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимида “4-март – Фавқулодда вазиятлар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Март 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?