kathaq@mail.ru

Навоий эзгу ғоялар куйчиси

Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига
1938 йил сентябрда Ўзбекистонда улуғ ўзбек шоири Алишер Навоий туғилганига 500 йил тўлган кунни нишонловчи юбилей қўмитаси тузиш ҳақида қарор қабул қилингач, ўзбек адиблари зиммасига улкан юмуш юкланди. Юбилей муносабати билан Навоий ҳақида «Навоийни куйлаймиз» шеърлар мажмуаси, Ойбекнинг «Навоий» романи, «Гули ва Навоий» достони, Ғайратийнинг «Хумор», М.Осимнинг «Зулматдан зиё», «Сеҳрли сўз», «Боғи шамол бўсағасида» ҳикоялар тўплами, И.Маҳсумовнинг «Навоий Астрободда» музикали драмаси, М.Шайхзоданинг «Ўртоқ Навоий» балладаси, Уйғун ва Иззат Султоннинг «Алишер Навоий» номли пъесаси ва шу асосда Шкловскийнинг «Алишер Навоий» киносценарийси, Шукур Саъдулланинг «Шоирнинг ўлими» пъесалари, П. Скосиревнинг «Искандар кўзгуси» романи, Лидия Батнинг «Ҳаёт бўстони», Б.Вадецкийнинг «Фоний» романи, шоир ва драматург Восит Саъдулланинг «Салтанат ларзада» драмаси яратилди. 
Аммо, 1941 йилда Иккинчи жаҳон уруши бошланганлиги туфайли кенг миқёсда ўтказилиши режалаштирилган шоир юбилейи қолдирилди. Урушнинг асоратларини тиклаш йиллари бўлгани учун 1951,1961-йиллар шоирнинг 510, 520 йиллик юбилейлари тор доирада ўтказилди. 1966 йил халқаро миқёсда ўтказилиши режалаштирилган шоирнинг 525 йиллик юбилейи ҳам 1966 йил Тошкентда юз берган зилзила туфайли қолдирилган эди. Бу тадбир кейинроқ - 1968 йилда кенг миқёсда, мақсадга мувофиқ нишонланди. 
Шу муносабат билан яратилган бадиий адабиётларда буюк шоир Алишер Навоийнинг сиймоси ўз ифодасини топган. Алишер Навоий ҳақидаги асарлар билан танишар эканмиз, Ойбекнинг «Навоий» романи ва «Навоий ва Гули» достони  мантиқан ишонарли эканлиги билан ўқувчи диққатини тортади.
Шунингдек, Уйғун ва Иззат Сулотон ҳам халқ афсоналаридан моҳирона фойдаланган ҳолда «Алишер Навоий» драмасини ёзиб,  катта мувафаққиятга эришдилар. Навоийнинг шахсий ҳаё­ти, унинг сифат ва хислатларини тўлароқ тасвирлаши билан бирга, шоир яшаган муҳитнинг зиддиятларини, адолатга интилиш билан адолатсизликнинг, инсоф билан инсофсизликнинг, олижаноблик билан разолатнинг, шафқат билан зулмзўрликнинг курашини, даҳшатли ҳаёт кўринишларини акс эттиришга, Навоийнинг қалб драмасини моҳирона ёритишга эришганлар.
Навоий севги куйчиси, севги гулистонининг нағмасарои - булбулидир. Булбулнинг севгани гулдир. Навоийнинг севгани - Гул. Аммо, Навоийнинг шахсий ҳаётида кимнидир севганми, ошиқ бўлганми, уйланганми деган саволлар туғилади. Заҳириддин Муҳаммад Бобур «Бобурнома»да бу ҳақда шундай  дейди: «ўғул ва қиз, аҳлу аёл йўқ, оламни тавре фард жарийда ўткарди». Демак, Алишер Навоий бутун ҳаётини ёлғизлик ва бўйдоқлик билан ўтказган, оила қурмаган. Яратилган халқ афсоналари ва бадиий асарларда берилган Гули образи эса бадиий тўқима образдир.


Эшпўлат ШАРИПОВ,
филолог.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

БИЛДИРГИ
Jamiyat / Tumanda bugun

БИЛДИРГИ ..

Каттақўрғон тумани Пайшанба ГРСдан табиий газ оладиган Кадан маҳалласига келувчи газ...

КЕЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ
Salomatlik

КЕЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ ..

Лондонлик олимлар берган маълумотларига кўра, оналар фарзандларини кеч...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?