
Концепцияда ёшларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳуқуқий базани такомиллаштириш, таълимнинг барча босқичларида ёшларнинг сифатли таълим олишини таъминлаш, ҳудудларда инклюзив таълим ривожланиши учун шарт-шароит яратиш,ёшларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш, уларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш,ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган "Беш муҳим ташаббус"ни амалга ошириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор ёшлар, меҳрибонлик уйларида тарбияланган, етим болалар, боқувчисини йўқотган ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш,ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар жамоат ташкилотлари ва волонтёрлик ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш ва бошқа вазифаларни бажариш назарда тутилган.
"Йўл харитаси"га мувофиқ "Болалар Омбудсмани тўғрисида"ги қонунни қабул қилиш,БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияси лойиҳаси бўйича ёшлар иштирокида кенг доирада муҳокамаларни ташкил этиш,Ўзбекистон ёшлари порталини ташкил этиш ва унда ёшлар сиёсатини баҳолаш миллий индекслари, ёшларга оид қонун ҳужжатлари базасини ва "Ёшлар мурожаати" электрон платформасини шакллантириш,ёшларнинг инновацион, амалий ва истиқболли стартап лойиҳаларига грант маблағлари ажратиш,халқаро ёш тадбиркорлар бизнес форуми ва стартап тадбирларини ўтказиш,маиший зўравонликка учраётган ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларни ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш,"Биз биргамиз" шиори остида волонтёрлар форумини ташкил этиш,барча меҳрибонлик уйларида тарбияланувчиларнинг инсон омилидан зарар кўриш ҳолатларини олдини олиш мақсадида ҳудудий мониторинг гуруҳлари фаолиятини йўлга қўйиш каби тадбирлар режалаштирилган.
2021 йилякунигақадар 102 та туман (шаҳар)да рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилади.
Сарвар БОБОЕВ,
Ўзбекистон ёшлар ишлари Агентлиги Каттақўрғон тумани бўлими бошлиғи,
туман Кенгаши депутати.
Ўзбекистон ёшлар ишлари Агентлиги Каттақўрғон тумани бўлими бошлиғи,
туман Кенгаши депутати.