kathaq@mail.ru

Шеърият мулкининг султони

9 февраль – Алишер Навоий таваллуд топган кун
Президентимизнинг 2020 йил 19 октябрдаги қарорига кўра, Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини нишонлаш бўйича ташкилий қўмита тузилди ва чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Жумладан, Президентнинг "Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш, Алишер Навоий орденини таъсис этиш, Ҳирот шаҳридаги (Афғонистон) Алишер Навоий мақбараси мажмуасида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, хорижий давлатларда сақланаётган Навоий қаламига мансуб қўлёзмаларнинг факсимиле нусхалари мамлакатимизга олиб келиш ва бошқа қатор вазифалар белгиланди. 
Бутун ҳаёти ва ижодини инсоннинг бахт-саодати учун курашга бағишлаган, халқнинг осойишталигига, ободончилик ишларига,ўзаро феодал урушларнинг олдин олишга, илм-фан, санъат ва адабиёт тараққиётига бағишлаган Низомиддин Мир Алишер Навоий 1441 йилнинг 9 февралида Ҳиротнинг Боғи Давлатхона мавзейида, темурийлар хонадонига яқин бўлган давлат хизматчиси Ғиёсиддин Баҳодир оиласида таваллуд топган. 
Мир Алишер 4 ёшида мактабда таълим ола бошлаган ва 7 ёшида Фаридиддин Атторнинг "Мантиқут-тайр" асарини, буюк муҳаддисимиз Бухорий ҳазратларининг олти мингдан зиёд ҳадиси шарифларини, ўсмирлик йилларида эса ўзи севган шоирларнинг 50 минг байтдан ортиқ шеърларини ёд билган. 7-8 ёшларидан бошлаб  ғазаллар ёза бошлаган Алишер Навоий ўн беш-ўн олти ёшларида ҳам туркий, ҳам форсийда ижод қиладиган "икки тилли" шоир сифатида танилган. Алишер Навоий туркий тилда ёзган шеърларига Навоий, форсий тилдаги шеърларига Фоний деб тахаллус қўяди. Шоирнинг форсий шеърлар тўплами "Девони Фоний" деб номланган. Навоий тахминан 18-19 ёшларида Абдураҳмон Жомий билан танишади. Жомий уни ҳам фарзанд, ҳам шогирд сифатида қадрлайди. Кейинчалик бу икки улуғ шоир ўртасидаги устоз ва шогирдлик муносабатлари янада мустаҳкамланиб, ижодий ҳамкорликка айланади. Самарқанд Навоийнинг ҳаёти ва ижодида муҳим   аҳамияткасбэтади. Алишер 1464-1469 йилларда Самарқандда бўлади ва бу ердаги мадрасада Фазлуллоҳ Абу Лайсийдан Ислом шариати, яъни фиқҳ илми бўйича таълим олган.Бу таҳсил шоирнинг ҳаёти ва ижодида, хусусан, Ислом шариатига бағишланган "Сирож ул-муслимин" асарининг ёзилишида муҳим аҳамиятга эга бўлган.Алишер Навоий таълим олган ҳудудда жойлашган тарихий мажмуада буюк мутафаккир таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб, хотира лавҳаси ўрнатилиши режалаштирилган.
 2 йил давомида ёзган "Хамса" асари билан туркий тилни қайта тирилтиргани Навоийнинг маънавиятимиз учун улкан жасорати бўлган.Ўша даврда шоҳҲусайн Бойқаро "Мир Алишер турк тилининг ўлик жасадиға Масиҳ нафаси ила жон ато этди" деб таъкидлаган.Заҳириддин Муҳаммад Бобур эса "Туркий тил била то шеър айтибдурлар, ҳеч ким онча кўп ва хўб айт­қон эмас", - деб Навоийга юксак баҳо берган. 
Навоий ижод қилиш билан бирга мамлакат ободиги йўлида ўз жамғармаси ҳисобидан Ҳиротда ва бутун Хуросон мамлакатида 300 дан ортиқ иншоотлар қурдирган.
Шеърият мулкининг султони Мир Алишер Навоий 1501 йил 3 январда вафот этди.Тарихий манбааларда ёзилишича  унинг дафн этиш чоғида майдалаб ёмғир ёғиб турган. Буни Навоийнинг замондоши тарихчи Хондамир "ҳатто табиат ҳам мотам тутди" дея таърифлаган.
Навоийнинг севгилиси сифатида тасвирланадиган "Гули" исми фақат халқ оғзаки ижодида, Навоий ҳақидаги ривоят ва афсоналарда учрайди холос. Гули номи ва унинг фарзандлари тўғрисида Навоийнинг ҳаёти ҳақида маълумот берувчи ёзма манбаларнинг ҳеч бирида учрамайди. 
Навоийнинг тавваллуд санаси - 9 февраль арафасида барча масжидларда Навоий ҳақига Қуръон хатм қилиниб, дуо ўқиш таклифи билдирилди."Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодировнинг маълум қилишича, Президент ҳузурида ўтган йиғилишда таниқли адабиётшунос Шуҳрат Ризаев шундай  таклиф билдирган: "Ҳазратни бобомиз деймиз. Лекин, ул зотнинг фарзанди бўлмаган. Биз ўғиллик, фарзандлик қилиб, бу йил масжидларда маънавий падаримизнинг руҳи покига хатми қуръон ўқилишига рухсат берсак...". Алишер Қодиров ўзининг телеграм каналида "Таклиф қабул қилинди. Ўзбекистон тарихида илк бор Ҳазрат Навоий туғилган сана исломий анъаналарга мувофиқ бошланади" деб ёзган.
Алишер Навоий 16 та адабий жанрда ижод қилган ва бизга жуда бой шеърий, насрий ва илмий адабий мерос қолдирган. Бу мероснинг ҳажми, "Лисонут-тайр" достонида шоирнинг ўзи таъкидлашича, 100 минг байтдан иборатдир. Навоийнинг  туркий тилда ёзган 51 минг мисрадан ортиқ "Хамса" асари дунёнинг 64 тилига таржима қилинган. Шоирнинг умумий ҳажми 50000 мисрадан ортиқ лирик мероси "Хазойинул-маоний" номли тўрт девон (1491-1498)га жамланган. Алишер Навоий ўзиниг бой шеърий, насрий ва илмий адабий асарлари билан ўзбек адабиётини жаҳон юксаклигига кўтарди ва ўзбек адабий тилига асос солди.


Эшпўлат САФАРОВ,
журналист.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

ТУМАНИМИЗДА 8 МАРТ-ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ
Tumanda bugun

ТУМАНИМИЗДА 8 МАРТ-ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР БАЙРАМИ КЕНГ ..

Аёл борки, олам мунаввар, аёл борки, ҳаёт гўзал ва мафтункор. Аёли бор оила қут-баракали,...

КАТТАҚЎРҒОНЛИК ФВБ ФИДОЙИЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
Tumanda bugun

КАТТАҚЎРҒОНЛИК ФВБ ФИДОЙИЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ ..

Бугун Каттақўрғон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимида “4-март – Фавқулодда вазиятлар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Март 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?