kathaq@mail.ru

ПОЛВОНЛАР ОР-НОМУС УЧУН КУРАШДИЛАР

    Каттақўрғон туманида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида туман Давлат солиқ инспекцияси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Каттақўрғон шаҳар бўлими ҳамкорлигида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб килиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида эркин кураш бўйича “РАҲБАР КУБОГИ” мусобақаси бўлиб ўтди. 
     Каттақўрғон туман БЎСМ спорт залида ўтказилган мусобақанинг очилиш маросимида вилоят прокурори, вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, Каттақўрғон шаҳар давлат хавфсизлик хизмати бошлиғи, Каттақўрғон тумани сектор раҳбарлари, тумандаги  ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этдилар.
    Мусобақа туман гимнастикачи қизлариниг кўргазмали чиқишлари билан бошланди.Шундан сўнг мусобақада  Каттақўрғон тумани ва қўшни туманлардан 12 та вазн тоифасида 340 дан ортиқ полвонлар ор учун гиламга чиқдилар.
   Мусобақа якунига кўра, умум жамоа ҳисобида фахрли 1-ўринга  18-мактаб жамоаси сазавор бўлди. 2-ўринни 41-мактаб жамоаси ҳамда 3-ўринни 17-мактаб жамоаси қўлга киритди. 
  Ғолиб жамоаларга мусобақа ташкилотчилари томонидан кубок, медаль, диплом ва эсталик совғалари топширилди.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

ТУМАНИМИЗДА 8 МАРТ-ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ
Tumanda bugun

ТУМАНИМИЗДА 8 МАРТ-ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР БАЙРАМИ КЕНГ ..

Аёл борки, олам мунаввар, аёл борки, ҳаёт гўзал ва мафтункор. Аёли бор оила қут-баракали,...

КАТТАҚЎРҒОНЛИК ФВБ ФИДОЙИЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
Tumanda bugun

КАТТАҚЎРҒОНЛИК ФВБ ФИДОЙИЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ ..

Бугун Каттақўрғон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимида “4-март – Фавқулодда вазиятлар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Март 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?