kathaq@mail.ru

3-СЕКТОРДА НАВБАҲОР МАҲАЛЛАСИ ЁШЛАРИГА ТЕНГ КЕЛАДИГАНИ ТОПИЛМАДИ

Каттақўрғон туманида "Спортни сев, спорт  билан яша!" шиори остида «3-сектор раҳбари кубоги-2021» футбол спорт мусобоқаси ИИБ ва ДХХ ҳамкорлигида ташкил этилди. 
Икки кун мобайнида бўлиб ўтган футбол спорт мусобақасида 3-сектор ҳудудида жойлашган 26 та маҳаллаларда истиқомат қилаётган 200 дан ортиқ уюшмаган ёшлардан таркиб топган 26 та жамоалар кубок учун кураш олиб борди.

Муросасиз кечган финал учрашувида 3-ўрин Мелихўжа маҳалласи, 2-ўрин Полвонтепа маҳалласи ва ниҳоят 1-ўрин Навбаҳор маҳалласи ёшларига насиб этиб, кубок соҳибига айланди.
Мусобақада “Энг яхши дарвозабон” Навбаҳор маҳалласи жамоаси ўйинчиси Худойберди Ражабов, “Энг кўп гол ўрган” Навбаҳор маҳалласи жамоаси ўйинчиси Феруз Зайниев, “Энг чиройли гол ўрган” Янгиқўрғонча маҳалласи жамоаси ўйинчиси Фаррух Олмосов ва “Энг яхши маҳалла раиси” номинацияларига Навбаҳар маҳалласи раиси Фарида Эргашевалар лойиқ деб топилди. 
Тақдирлаш тадбирида Президент халқ қабулхонаси мудири Зокирхон Абдуллаев, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Фахриддин Раҳматов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Абдували Отамуродов, ДХХ раҳбари ва туман сектор раҳбарлари иштирок этиб, мусобақа ғолибларига қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқларни тантанали топширдилар.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

“Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси таҳририяти танлов эълон қилади
Долзарб мавзу / Jamiyat

“Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси таҳририяти танлов эълон ..

“Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси таҳририяти бугундан бошлаб газетамиз саҳифаларида (шу...

ХУШ КЕЛДИНГ ЮРТИМИЗГА РАМАЗОН
Долзарб мавзу / Madaniyat

ХУШ КЕЛДИНГ ЮРТИМИЗГА РАМАЗОН ..

Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки юртимизга ўз шукуҳи, барокати билан муборак Рамазон ойи кириб...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?