kathaq@mail.ru

Коронавирус пандемияси офатидан батамом қутулиш ўзимизнинг қўлимизда

Якунланган 2020 йил барча яхшиликлари билан бирга инсоният бошига сўнгги юз йилликдаги энг мудҳиш офатни солгани билан ҳам тарихда абадий қолди. Коронавирусга дахлдор рақамлар ҳар қандай киши қалбини ларзага солади. Ўйлантиради. Эҳтиёткорликка чорлайди. Ахир ўйлаб кўрайлик, бу касалликка қисқа муддатда дунёнинг 191 мамлакатида 100 миллиондан ортиқ киши чалинди. Уларнинг икки миллиондан ортиғи вафот этди. Қанчадан-қанча инсон дард азобини тортди ва ҳамон жароҳатини даволаяпти. Ҳисоб-китобларга қараганда пандемия жаҳон иқтисодиётига ҳар ойда 400 миллиард доллар миқдорида зарар келтирмоқда. Бугунга қадар дунё бўйича 500 миллионта ишчи ўрни йўқотилган. 

Ўзбекистонимиз ҳам бу офатдан катта зарар кўрди. Давлатимиз раҳбарининг ўз вақтида кўрган дадил чоралари туфайли зарар ҳам, касалликка чалинганлар ҳам, вафот этганлар сони ҳам бошқа давлатлардагидан анча кам бўлди. Ҳозир карантиндан чарчаган инсонлар бироз дам олаётгандай. Лекин коронавирус дам олишни ўйламаяпти. У тусини ўзгартириб, кишиларга янги-янги хавф туғдирмоқда. Буни сезмаслик, эҳтиёт чораларини кўр­маслик, ўзини ва ўзгаларни бу вабодан асрашга ҳаракат қилмаслик ўтирган шохимизга болта уриш билан баробар.
Яқинда катта чорраҳа яқинида тўхтаб турган автобус эътиборимни тортди. Билсам ички ишлар бошқармасига тегишли автобусда ўтирган ходимлар коронавирус билан боғлиқ эҳтиёт чораларига амал қилинишини ўрганаётган экан. Кимнидир огоҳлантириб танбеҳ беришяпти, кимнидир хатга туширишмоқда. Улар билан қисқа суҳбатда бўлдим. "Одамларга ҳайронсан, - дейди ёш лейтенант асабийлашаётганини яширмай,- қаранг, қанча одам шифокорларнинг талабларини унутиб, кўчада ниқоб тақмай, қўлтиқлашиб юришибди. Огоҳлантирсак, хафа бўлишади. Лекин   эҳтиётсизлиги туфайли нафақат ўзининг, балки ўзгаларнинг саломатлигига ҳам хавф туғдираётганини ўйлаб ҳам кўришмайди...".
Бироз юргач ошхоналардан бирида бунданда баттар аҳволга дуч келдим. Ўн нафарга яқин эркак безатилган стол атрофида байрам қилишяпти. Аниқроғи "гаштак"ка тўпланишган экан. Спиртли ичимликдан сархуш бўлган улфатларнинг айримлари баъзан меҳри товлаб бир-бирини бағрига босар, ўпишиб қўйишарди. Ошхона соҳиби эса нима қилишни билмай, ҳайрон ҳолда у ёқдан бу ёққа ўтар, лекин уларни огоҳлантиришга ҳадди сиғмас эди. Қизиғи шундаки, бу ҳолга атрофдагилар одатдаги воқеадай қараб, эътибор ҳам беришмаяпти...
Хушёрликни сусайтириб қўйган  айрим кишиларга балки эслатиб қўйиш жоиздир. Карантин талаблари сусайтирилгани билан коронавируснинг важоҳати пасайган эмас. Европа ва бошқа қитъалардаги айрим давлатлар ҳамон унинг дастидан катта моддий зарар кўриш билан бирга, минглаб фуқароларидан ҳам бевақт ажралиб қолишяпти. Шифокорларимиз, ички ишлар ходимлари,  мутасадди ташкилотларнинг вакиллари бу ҳақда ҳар куни ОАВ орқали эслатиб туришибди. Наҳотки уларнинг огоҳлантиришлари ҳар жиҳатдан тараққий этиб, ривожланган давлатлар қаторига чиқиб бораётган  мамлакатнинг фуқароларига етиб бормаса? Наҳотки билим ва маънавияти юксалаётган ватандошларимизга ҳар кун, ҳар дақиқа бу ҳаракатлари бугунги вазият талаблари, қолаверса, амалдаги қонун-қоидаларга зид экани ва бунинг  учун жазо олишлари мумкинлигини эслатиб туриш шарт бўлса.  Демоқчиманки, мантиқсиз ҳаракатларимиз билан, кўра била туриб ўзимиз ва қадрдонларимиз, атрофимиздаги бегуноҳ инсонларнинг саломатлигига зарар етказиб, гуноҳи азимга ботмайлик. Сиз нима дейсиз, азиз газетхон?


Муҳаммадали ЭРГАШЕВ,
журналист.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

ТУМАНИМИЗДА 8 МАРТ-ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ
Tumanda bugun

ТУМАНИМИЗДА 8 МАРТ-ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР БАЙРАМИ КЕНГ ..

Аёл борки, олам мунаввар, аёл борки, ҳаёт гўзал ва мафтункор. Аёли бор оила қут-баракали,...

КАТТАҚЎРҒОНЛИК ФВБ ФИДОЙИЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
Tumanda bugun

КАТТАҚЎРҒОНЛИК ФВБ ФИДОЙИЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ ..

Бугун Каттақўрғон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимида “4-март – Фавқулодда вазиятлар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Март 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?