kathaq@mail.ru

1 февралдан иш ҳақи, нафақа ва стипендиялар миқдори ошади

2020 йил 30 декабрда "Ўзбекистон Республикасининг "2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида"ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг қа­рори  қабул қилинди. Президент қарорига мувофиқ, 2021 йил 1 февралдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, нафақа ва стипендия миқдори 10 фоизга оширилиши белгиланган.

1 февралдан бошлаб мамлакатимизда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори - 747,3 минг сўм миқдорида (ҳозир 679,3 минг сўм), базавий ҳисоблаш миқдори - 245 минг сўм миқдорида (ҳозир 223 минг сўм) белгиланди.
Қарорда 14 ёшгача болалари бўл­ган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа, кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам миқдорлари белгиланди. Унга кўра битта болали оилаларга 144100 сўм,иккита болали оилаларга 238700 сўм,учта ва ундан ортиқ болали оилаларга 334400 сўм, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа 434000 сўм қилиб белгиланди.
Шунингдек, кўрсатилган нафақа ва моддий ёрдам миқдорлари 2021 йил 1 февралга қадар тайинланган нафақа ва моддий ёрдамни тўлашда ҳам қўлланилади.


Илхом ЎРОҚОВ,
Каттақўрғон тумани БТПЖ 
биринчи тоифали инспектори.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga mo‘ljallanmoqda
Долзарб мавзу / Jamiyat

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga ..

2025−2026 yillarda O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish ishlari o‘tkazilishi...

Қўл бериб сўрашиш одоби
Долзарб мавзу / Jamiyat / Madaniyat

Қўл бериб сўрашиш одоби ..

Узатилган қўл, албатта, муаллақ қолмаслиги керак, бу инсонни ерга уриш билан баробар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?