kathaq@mail.ru

Каттақўрғонда IT-марказ очилади

Ишсиз, кам таъминланган оила фарзандлари, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтганлар, касб-ҳунарга ўқиш ва тадбиркорлик қилиш истагидаги ёшларнинг қизиқишларини ким ўрганади? Уларнинг орзу-истаклари, мақсадларига етишларида ким ёрдам беради? Каттақўрғон туманида ўтказилган "Ёшлар форуми"да шу каби масалаларга эътибор қаратилди.

Форум аввалида тумандаги корхона-ташкилотлар ва муассасаларнинг кўргазмаси ўтказилди, туман тиббиёт бирлашмаси томонидан тиббий кўрик ташкил этилди. Бўш иш ўринлари ярмаркасида 142 ташкилотдаги 483 та бўш иш ўрни ёшларга таклиф этилди.
Айниқса, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича туманда ташкил этилиши режалаштирилган IT-марказининг кўргазмаси ёшларда катта қизиқиш уйғотди. Тумандаги тижорат банклари ҳамда Давлат хизматлари марказида ташкил этилган "Лойиҳалар фабрикаси" ходимлари томонидан тадбиркорликка қизиққан йигит-қизлар учун мастер-класс ўтказилди.
Форум доирасида қишлоқ хўжалик техникалари кўргазмаси ҳам ўтказилди. Тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга 6 та юк ташиш мотоцикли ва 2 та мотокультиватор имтиёзли кредит асосида берилди.
Форум доирасида туман ҳокимининг ёшлар билан учрашуви ҳам бўлиб ўтди.


Каттақўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga mo‘ljallanmoqda
Долзарб мавзу / Jamiyat

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga ..

2025−2026 yillarda O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish ishlari o‘tkazilishi...

Қўл бериб сўрашиш одоби
Долзарб мавзу / Jamiyat / Madaniyat

Қўл бериб сўрашиш одоби ..

Узатилган қўл, албатта, муаллақ қолмаслиги керак, бу инсонни ерга уриш билан баробар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?