kathaq@mail.ru

КАТТАҚЎРҒОНДА “ҚИШЛОҚ ҚУРИЛИШ БАНКИ“ ФИЛИАЛИНИНГ “КАДАН” МАРКАЗИ ИШ БОШЛАДИ

  Каттақўрғон тумани Кадан маҳалласи марказида “Қишлоқ қурилиш банки” Каттақўрғон филиалига қарашли “Кадан” банк хизматлари кўрсатиш марказининг барча замонавий талабларга жавоб берадиган янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида Каттақўрғоин туман ҳокими в.б. Жамшид Насриддинов  иштирок этиб, мамлакатимизда Президентимиз томонидан банк соҳасини ислоҳ қилиш ва жахон талаблари даражасига олиб чиқиш борасида амалга оширилаётган саъйи ҳаракатлар хусусида сўзлади.
Банк ҳодимларини янги бино билан муборакбод этиб, келгуси фаолиятларида муваффақиятлар тилади.
 “Кадан” банк хизматлари кўрсатиш марказида юридик ва якка тартибдаги тадбиркорлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва жисмоний шахсларга кредитлар ажратилади, банкамот, халқаро пул ўтказмалари, валюта айирбошлаш шахобчаси, аҳолидан пул маблағларини муддатли омонатларга жалб қилиш, аҳолидан коммунал ва бошқа тўловларни қабул қилиш ва хўжалик юритувчи субъектлар ҳисоб варағи каби хизмат турлари бўйича халқимизга  хизмат кўрсатилади.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

БИЛДИРГИ
Jamiyat / Tumanda bugun

БИЛДИРГИ ..

Каттақўрғон тумани Пайшанба ГРСдан табиий газ оладиган Кадан маҳалласига келувчи газ...

КЕЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ
Salomatlik

КЕЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ ..

Лондонлик олимлар берган маълумотларига кўра, оналар фарзандларини кеч...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?