kathaq@mail.ru

«Соғлом ҳаёт учун беш минг қадам» Каттақўрғонда навбатдаги “Соғлом ҳаёт учун беш минг қадам” акцияси бўлиб ўтди

Маълумки, юртимизда аҳоли саломатлиги муҳофазаси бирламчи ўриндадир. Айниқса, сўнгги йилларда бу масалада асосий эътибор касалликлар билан курашишга эмас, аҳолининг тиббий ва санитар-гигиеник маданияти даражасини ошириш ҳамда тизимли профилактикага қаратилмоқда.
Шу аснода, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ташаббуси билан Каттақўрғон тумани ҳокимлиги, туман Ички ишлар бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Каттақўрғон туман ўқув спорт техника кулуби ҳамкорлигида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган «5 минг қадам» акцияси ҳар шанба ўтказилиб келинмоқда.
Туманимизда бўлиб ўтаётган 5 минг қадам пиёда юриш акциясида ҳаммам бирдек соғлом ҳаёт тарзини тарғиб этиб, жисмоний фаоллик кўрсатаётгани барчамизни қувонтирди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан камҳаракатлилик оқибатида келиб чиқаётган кўплаб касалликларнинг олдини олишда ҳам жисмоний фаоллик, жумладан, пиёда юриш турли хил касалликларга иммунитет ҳосил қилишда кони фойда эканлиги қайд этилган.

Эътиборли жиҳати, юриш барча спорт турлари орасида энг осони ва қулайидир. Бунинг учун жуда кўп энергия сарфлашнинг ҳожати йўқ, ижобий таъсири эса жуда юқори.
Мазкур марафон туман ҳокимлиги олдидан бошланиб, “Ёшлик” ўйингоҳида бадантарбия машғулотлари билан тугади.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

“Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси таҳририяти танлов эълон қилади
Долзарб мавзу / Jamiyat

“Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси таҳририяти танлов эълон ..

“Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси таҳририяти бугундан бошлаб газетамиз саҳифаларида (шу...

ХУШ КЕЛДИНГ ЮРТИМИЗГА РАМАЗОН
Долзарб мавзу / Madaniyat

ХУШ КЕЛДИНГ ЮРТИМИЗГА РАМАЗОН ..

Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки юртимизга ўз шукуҳи, барокати билан муборак Рамазон ойи кириб...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?