Ўзбекистонда учрайдиган ички карантин зараркунанда хашорат Калифорния қалқандорига қарши биргаликда курашамиз.

0 280

Калифорния қалқандори ички карантин хашорат булиб,боғ ва ўрмонзорларда жиддий зарар етказади.Мамлакатимизда 1964-йилда аниқланган булиб,бугунги кунда бир неча вилоятларда тарқалган. Калифорния қалқандори ҳаммаҳур ҳашорат булиб, 200 дан ортиқ ўсимликларга зараркунандалик қилади.Зараркунанда ўсимлик танаси ширасини сўриб зарар етказади Айниқса ёш навдаларни нобуд қилади.Ушбу зарар меваларда хам яққол куринади.

Тарқалиши:  Калифорния қалқандорининг ватани шимолий шарқий Хитой булиб,у ердан Америка қитъасига ва 1930 йилларда эса Европа  мамлакатларига тарқалган. Жанубий Африкада,Хиндистонда,Янги Зеландияда,Австралия,Кория ва Японяда  учрайди.Бугунги кунда бу хашорат бизга қушни давлатлардан Туреманистон,Тожикистон,Кавказ,Украина,Молдавияда учрайди.1964 йилда калифорния қалқандори Тошкентда аниқлангандан сунг Ўсимликлар карантини хизмат ходимлари бошқа вилоятларга утиб кетмаслиги учун харакат қилдилар,бироқ барча тадбирлар,ҳаракатлар зоя кетиб Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларига ҳам тарқалиб кетди.


Морфологик белгилари: Калифорния қалқандорининг қалқони юмалоқ,анчагина яполоқ,оч жигар ранг-кул ранг тусда булиб,диаметири 1.0-1.5 мм,баъзан 2 мм гача боради.Қалқоннинг ўрта қисмида оч жигарранг личинка териси бор.Ёш лечинкаси озиқлана бошлаганда оқимтир шира чиқаради.Юпқа қават бўлиб турадиган бу шира кийинчалик қалқонга айланади.


Биологик хусусияти: Калифорния қалқандорининг биринчи ёшли ва қисман иккинчи ёшли личинкалари ва вояга етган урғочилари қишлайди,аммо икки ёшли личинкалари ва вояга етган урғочилари қишда халок булади.Қалқандорлар дарахтнинг шохлари ва қалқонлари остида қишлайди.Феврал ойининг охирида уйқудаги лечинка иккинчи ёшга ўта бошлайди.Лекин қиш пайтида 20-50% личинкалар ўлиб кетади.Калифорния қалқондорининг урғочиси 100-200 тача (жанубдаги баъзи жойларда 500 тача)личинка туғади. Ўзбекистон шароитида калифорния қалқондори мавсум давомда 4-5 та авлод беради.


Зарари: Калифорния қалқандори мева ва дарахтларига,резавор мева,буталарга ва манзарали ўсимликларга зарар етказади. Калифорния қалқандори жуда купайиб кетганда дарахт пуслоғини ёриб юборади.Шохларни ва ҳатто бутун дарахтни қуритиб қуяди.Мевалардаги ширани сўриб,туқ қизил доғ туширади. Калифорния қалқандори янги ўтказилган дарахтларга айниқса катта зазар етказади.Улар олма ва нок дарахтларига кўпроқ зарар етказади,бундан ташқари у беҳи,ўрик,бодом,ёнғоқ,олхури,тоғолча,гулос,олчага зарар етказади,бошқа жуда кўп мевали дарахлар,ток манзарали дарахтва буталарнинг ширасини суради.


Кураш чоралари:Қалқандорларда қалқони булгани учун уларга қарши кураш бир мунча мураккаб.Физик-механик чоралардан:эрта кукламда буталанган шох ва новдалар ёқилади,дарахтлар танаси тозаланиб,қуриган эски пуслоқлари йуқ қилинади.  Қалқандорларда қалқонинг тухумидан чиққан личинкалари дайдича холатда яшаган давирда уларга кимёвий кураш чораси олиб борилади.Қалқандорга қарши кураш учун ишлатиладиган кимёвий чоралар:эрта кукламда(куртаклар бургунча)10% ли мой имулсияси ёки (камроқ натижа берадигани) 50 ли охак-олтингургут қайнамаси ёки тоза урчуқ мойи пуркалади,бу дориларни самолётдан хам пуркаш мумкин.


Дарахдаги калифорния қалқондорларини шу инсектицидлар билан батамом йуқ қилиш учун уларни тухумлардан ёш лечинкалар чиқиб,ўрмалаб юрадиган қисқа бир давирдагина ишлатиш керак.Аммо бундай давр одатда атиги 2-3 кун давом этади.
      

  Шахруз Атамуродов
       Жасурбек Махмудов  
Каттақўрғон  туман агроном
Инспекторлари. 




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ