kathaq@mail.ru

Мулкдорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг кафолатлари янада кўчайтирилди

Ўзбекистон Республикасида 2020 йил 23 декабр куни тадбиркорларимиз учун муҳим ҳисобланган “Мулкдорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг кафолатлари янада кўчайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. 
Ушбу Қонуннинг мақсади мулкдорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳар томонлама кафолатлашга қаратилган.
Мазкур Қонун 5 моддадан иборат бўлиб, 2 та қонун ва 1 та кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунинг 10-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 8 та моддасига ҳам ўзгартириш киритилди. Шунингдек, мазкур кодекс 36-моддасининг 4-қисми ўзгартирилган таҳрирда баён этилди.
Ушбу ўзгартиришга асосан ҳуқуқи ва манфаати бузилган шахс “Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида”ги Кодексда белгиланган тартибда Самарқанд туманлараро маъмурий судига мурожаат қилишга ҳақли. 
Ўзгартириш киритилган Ер кодексининг 37-моддасига кўра, «Ер участкасини ёки унинг бир қисмини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер эгасининг розилиги билан ёки ердан фойдаланувчи ва ижарачи билан келишилган ҳолда тегишинча халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорига ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан олиб қўйилади.
Бундан ташқари, мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 19-моддаси ҳам бошқача таҳрирда баён этилиб, унга кўра ер участкасини олиб қўйиш ва уйни, бошқа иморатларни, иншоотларни бузиб ташлаш ёки дов-дарахтларни қўпориб ташлаш тўғрисидаги қарор аҳоли пунктларининг бош режаларига, шунингдек турар жой даҳалари ҳамда кичик даҳаларини батафсил режалаштириш ва қуриш лойиҳаларига мувофиқ қабул қилинади.
Худди шунингдек, 24-моддасига кирилган ўзгартиришга кўра, Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ҳамда хусусийлаштириш жараёнида вужудга келган хусусий мулк дахлсиздир. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди ҳамда бекор қилинмайди.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Мазкур қонуннинг қабул қилиниши тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қонуний ҳимоя қилишни янги ва самарали босқичга олиб чиқиши муқаррардир.


Й.Т.НОРБЕКОВ,
Каттақўрғон туманлараро иқтисодий суди раиси.
Р.М.БЕГИМОВ,
Каттақўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

18-aprel - Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish sohasi xodimlari kuni
Долзарб мавзу / Jamiyat

18-aprel - Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish sohasi ..

2018-yil 6-martda Qonunchilik palatasi tomonidan “Oʻzbekiston Respublikasi uy-joy komm...

Mundiyonda toza ichimlik suvi muammosi yechim topmoqda
Долзарб мавзу / Jamiyat

Mundiyonda toza ichimlik suvi muammosi yechim topmoqda ..

Mundiyonda eng katta muammo toza ichimlik suvi edi. Bugun bu masala to‘liq yechim...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?