6- мактабда "Наврўз-2019" марафони бўлиб ўтди

0 243

Туман ҳокимлиги спорт ишлари бўлими ва 6-умумтаълим мактаби ҳамкорлигида Наврўз байрамига бағишланган марафони бўлиб ўтди.

Марафонда мактабнинг 8-10 синфларидан иборат 100 га яқин ўғил-қизлар иштирок этди. Марафон мактабнинг жисмоний тарбия ўқитувчилари Акмал Ризаев ва Бекзод Рўзиевлар томонидан ташкиллаштирилиб, унинг жараёни белгиланган қоидалар асосида баҳоланди. 

Марафон мактаб ўқувчиларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ўзаро маданий-спорт алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни ёшларнинг кундалик турмуш ҳаётига киритиш, шунингдек, соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида ўтказилди.  
Марафон якунига кўра, ўғил болалар ўртасида 1-ўринни  Бунёд Тошпўлатов ва қизлар ўртасида Мухлиса Примовалар эгаллашди.
- Югуриш мусобақаси ўтказилишини тенгдошларим қатори мен ҳам хурсандчилик билан қарши олдим, - дейди марафон ғолибаси Мухлиса Примова, - югуриш инсон саломатлиги учун жуда фойдали. Мактабимизда бу каби мусобақаларнинг тез-тез ўтказиб турилиши ўқувчиларнинг спортга бўлган қизиқишини янада орттириб, янги марралар сари етаклайди, деб ўйлайман.

Жахонгир САФАРОВ.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ