kathaq@mail.ru

Бугун Ўзбекистонда Хитой вакцинаси синовлари кўнгиллилар иштирокида бошланди

Бугун эрта тонгдан юртимиздаги Ички ишлар вазирлигининг марказий поликлиникасида “Янги коронавирус рекомбинант вакцинаси (CHО ҳужайраси) нинг 18 ёшдан юқори бўлган инсонлардаги хавсизлиги ва COVID-19 дан ҳимоя қилиш самарадорлигини аниқлаш учун ўтказилаётган тасодифий, икки-томонлама номаълум, платсебо назоратли III фаза клиник синови” деб номланган III клиник тадқиқот синовлари бошланди. Бу ҳақда zamin.uz нашри хабар бермоқда.


Ушбу марказида 18 ёшдан юқори бўлган 5000 та кўнгиллилар иштирокчиларни жалб этиш режалаштирилган. Улардан 3750 таси 18 ёш ва 59 ёш оралиғи атрофида ва 1250 таси 60 ёш ва ундан катта гуруҳларга ажратилган. Шунингдек, дастлабки 225 та 18-59 ёш оралиғидаги ва 75 та 60 ёшдан катта ёшдаги кўнгиллилар иммуногенликни аниқлаш учун белгиланган суб-гуруҳга бўлинишади. Ушбу гуруҳга кирган кўнгилликардан 1-дозадан олдин, 3-дозадан 14 кун ўтиб ҳамда 3-дозадан 6 ой ўтиб иммуногенликни аниқлаш учун қўшимча 5 мл дан қон олинади. Синов протоколи Ўзбекистон Республикаси Этика қўмитаси томонидан текширувдан ўтган ва тасдиқланган ҳамда кўнгиллиларни ҳар қандай зиёндан ҳимоя қилади. Эслатиб ўтамиз синовларда ҳар қандай кўнгилли иштирок этиши мумкин.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

БИЛДИРГИ
Jamiyat / Tumanda bugun

БИЛДИРГИ ..

Каттақўрғон тумани Пайшанба ГРСдан табиий газ оладиган Кадан маҳалласига келувчи газ...

КЕЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ
Salomatlik

КЕЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ ..

Лондонлик олимлар берган маълумотларига кўра, оналар фарзандларини кеч...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?