kathaq@mail.ru

Каттақўрғонда ризқ-рўз бунёдкорлари байрами

Каттақўрғон туманида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни кенг нишонланди. Ушбу байрам муносабати билан ёзилган дастурхон атрофига илғор фермерлар, чорвадору миришкорлар, пиллакор ва боғбонлар, соҳага оид ишларда фаолиятли меҳнат олиб бораётган мутахассислар, қишлоқ хўжалиги соҳаси фидойилари, деҳқон ва томорқа хўжалигини юритишда бошқаларга намуна бўлаётган ер эгалари, таъминотчи ташкилот вакиллари таклиф этилдилар.
Байрам тадбирини Каттақўрғон тумани ҳокими Жамшид Насриддинов кириш сўзи билан очиб, у ризқ-рўзимиз бунёдкорлари бўлмиш қишлоқ хўжалиги ходимларини ушбу байрам билан қизғин қутлади. - Туманимиз нафақат вилоятда, балки республикамизда ҳам қишлоқ хўжалиги соҳасида ўз тажрибаси, салоҳиятига эга бўлган ҳудудлардан бири ҳисобланади, - деб таъкидлади Ж.Насриддинов. – Жорий йилда ердан самарали фойдаланиш, юқори сифатли маҳсулотлар тайёрлаш, экинлар  ҳосилдорлигини ошириш, тизимга инновацион тамойилларни тезкорлик билан жорий этиш натижасида туманда 64770 тонна ғалла, 35 минг тоннадан зиёд пахта, 330 тонна пилла, 1784 тонна мева, 43683 тонна сабзавот каби кўплаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди. Туманимиз бу борада етакчилардан бирига айланди.
Тадбирда туманимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида эришилган улкан ютуқлари учун Ўзбекистон Республикаси Фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари уюшмасининг Фахрий ёрлиғига сазовор бўлганлиги тўғрисидаги хушхабар барчани қувонтирди. Ушбу совға туман ҳокимлигига тантанали равишда топширилди. 
Байрам муносабати билан жорий йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида муваффақиятли меҳнат қилган бир гуруҳ юртдошларимиз туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 
Тақдирланганлар орасида эришилган муваффақиятларга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган Эшниёз Мавлонов, Ҳикматилла Бозоров каби соҳада кўп йиллардан буён меҳнат қилиб келаётган фидойилар, бир қатор фермер хўжалиги раислари, илғор чорвадору боғбонлар, соҳа мутахассислари, пиллакорлар ҳамда томорқадан самарали фойдаланиб мўл ҳосил олишда бошқаларга намуна бўлиб келаётган инсонларни учратиш мумкин эди.
Соҳа илғорларига байрамона кайфият улашиш мақсадида ушбу кечага пойтахтдан таклиф этилган санъаткор, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимова ҳамда туман маданият бўлими хонандалари томонидан ижро этилган  жозибали қўшиқлар барчага байрамона кайфият улашди.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

БИЛДИРГИ
Jamiyat / Tumanda bugun

БИЛДИРГИ ..

Каттақўрғон тумани Пайшанба ГРСдан табиий газ оладиган Кадан маҳалласига келувчи газ...

КЕЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ
Salomatlik

КЕЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ ..

Лондонлик олимлар берган маълумотларига кўра, оналар фарзандларини кеч...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?