kathaq@mail.ru

МУРОЖААТЛАР БИЛАН ИШЛАШДА ЯНГИЧА ЁНДАШУВ

Туман давлат солиқ инспекцияси томонидан нафақат аҳолига намунали хизмат кўрсатиш, балки жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини ўрганиш, таҳлил этиш ҳамда мавжуд муаммоларга ечим топишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу боис инспекция ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Ҳозирги кунда туман ДСИда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича масъул ходимлар фаолият юритмоқда. Фуқароларнинг соҳага оид ариза ва мурожаатлари масъуллар иштирокида ўрганилади ва уларга қонун доирасида асосли жавоблар қайтарилади.
Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, туман инспекциясига жорий йилда 39 та турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улардан 27 таси ёзма ва 12 таси эса электрон шаклдаги мурожаатлардир. Келиб тушган мурожаатларнинг 5 тасини юридик мақомга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг мурожаатлари ташкил қилади. Шуни айтиш керакки, ДСИ раҳбарияти томонидан мазкур мурожаатларнинг барчаси ўз вақтида назоратга олиниб, тегишли тартибда ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар натижасида 6 та мурожаат бўйича тегишли чоралар кўрилиб, барча масалалар ижобий ҳал қилинди. Қолган 33 та мурожаат эгаларига керакли тушунтиришлар берилди. Шунингдек, вертуал қабулхона томонидан келиб тушган 3 та мурожаатнинг 2 таси ўз вақтида ижобий ҳал этилди ва 1 та мурожаат бўйича тушунтириш берилди. 

Мамлакатимизда инсон манфаатлари ва қадр-қиммати улуғланаётган ҳозирги пайтда аҳоли мурожаатларига ижобий ечим топиш, кўтарилган муаммони зудлик билан бартараф этиш ва бу борада сансоларликка йўл қўймасликка  алоҳида аҳамият қаратилмоқда.  

Бир сўз билан айтганда инспекциямизда туманимиз аҳолисининг солиқ тизимига оид муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш ва уларни ҳаётдан рози бўлиб яшашига кўмаклашиш муҳим вазифа сифатида белгилаб олинган. 
Туман Давлат солиқ инспекциясида бундан буён ҳам аҳоли мурожаатларининг ўз вақтида ижросини таъминлаш бўйича мунтазаам равишда тегишли ишлар олиб борилади ва белгиланган топшириқлар  ижроси қатьий назоратга олинади.


Ваҳоб СУЯРОВ,
туман ДСИ ходими.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Tavaronda malina, Mundiyonda uzum bilan qulupnay, Mullako‘rpada anjir yetishtiriladi
Долзарб мавзу / Iqtisodiyot / Jamiyat

Tavaronda malina, Mundiyonda uzum bilan qulupnay, ..

Aholi tomorqalaridan foydalanish samaradorligini oshirish maqsadida Tavaron, Mullakurpa...

Ayni vaqtda
Долзарб мавзу

Ayni vaqtda ..

Tuman Kengashining to‘qson to‘qqizinchi sessiyasi o‘tkazilmoqda...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?