kathaq@mail.ru

Мурожаатчилар муаммоси ҳал этилди

#Муносабат
 
Яқинда ижтимоий тармоқда Каттақўрғон туманининг Навбаҳор маҳалласи Фирдавсий кўчасисида яшовчи фуқаролар томонидан "Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовга мурожаат йўллаяпмиз. Кўчамизнинг икки ёнини фермерлар эгаллаб олиб, панжара тўсиқлар қуриб олишган. Натижада кўчамиз кенглиги 3 метргача қисқариб кетди. Кўчамизга на тез ёрдам, на ўт ўчириш машинаси кира олади. Қишги кунлар эса лой кўчага айланиб қолади. Сиздан илтимос, шу кўчамизни кенгайририб, асосий трасса йўлига қўшилишига амалий ёрдам беринг! Аҳолимиз қийналмасин” мазмунидаги видео пост тарқалди. 
  Ушбу пост юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. Мурожаат туман ҳокимлиги, сектор раҳбари ҳамда тегишли мутасадди раҳбарлар иштирокида жойида ўрганилди. Навбаҳор маҳалласи Фирдавсий кўчаси фуқаролари сўраган йўл “Тожинор момо” фермер хўжалигининг 706-контурдаги боғдорчилик учун фойдаланадиган ер майдонидир. Бу ерда яшовчи фуқароларнинг бозор ўчари ва керакли  жойларга бориб келиш учун бошқа жойдан йўли бор бўлсада, фуқаролар мумкин бўлмаган фермер майдони тасарруфидаги ернинг четидан ички йўл ажратиб беришни сўраган. Мурожаатдаги фуқаролар учун уй-жойи ва йўли учун ўша пайтда ер ажратиб берилган.Лекин, фуқаролар йўл учун белгиланган ер майдонидан ўзбошимчалик билан уй-жойлар қуриб олган. Натижада, шу ҳудуддаги 8 та хонадонга кириш йўли қисқарган. Шундай бўлсада, фуқаролар мурожаати эътиборга олиниб, фермер хўжалигининг экин экилмайдиган майдонидан эни 3 метр бўлган фақатгина, пиёдалар қатнаши учун йўл ажратиб бериладиган бўлди.


Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Мақоми ва даромади ошган ўқитувчи таълимда сифат омили бўла олади
Ta'lim

Мақоми ва даромади ошган ўқитувчи таълимда сифат омили бўла ..

Имом ал-Бухорий Имом Исо ат-Термизийнинг устози бўлган экан. Устози вафот этгандан кейин...

“COVID-19”ни даволашда тавсия этилган дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
Jamiyat

“COVID-19”ни даволашда тавсия этилган дори воситаларининг ..

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Октябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?