kathaq@mail.ru

Сохта ДХХ ходими 7 йилга озодликдан маҳрум этилди


Қашқадарёда “Сохта ДХХ” ходими 7 йил озодликдан маҳрум бўлди.Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар суди раиси Лазиза Расулова маълум қилди.

  Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи Ф.Фурқатов (исм шарифи ўзгартирилган) ёшлигида мактабда аъло баҳоларга ўқиб, Давлат хавфсизлик хизмати ходими бўлишни орзу қилган. Мактабни тугатиб, олийгоҳга киролмай, орзусига етолмаган Фахриддин қинғир йўлни танлайди. У ҳарбий кийим ва сохта гувоҳнома тайёрлаб олиб ўзини “ДХХ ходимиман” деб фирибгарлик йўлига ўтади. Ўз режасини амалга ошириш учун Шаҳрисабз шаҳрида уйни ижарага олиб, хонадон эгасига ДХХда ишлашлигини айтиб, улар ишончига шу йўл орқали осонгина киради. Содда, ишонувчан фуқароларни тез ўзига оғдириб олади. Акасининг Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари чегарасини қўриқлаш вақтида отишмада яраланганлиги, шунинг учун отаси ундан пул сўраганлиги ҳақида айтиб, ёлғонига ишонтиради. Б.Давидоват (исм шарифи ўзгартирилган)дан ойлик маоши келгунига қадар 9.428.150 сўмга тенг бўлган 1000 АҚШ доллар миқдоридаги пулларини қайтариб бериш шарти билан олиб, қайтариб бермайди. Ови бароридан келганидан қувониб, жиноий қилмишларини такроран давом эттиришни бошлайди. Шаҳрисабз шаҳри, Китоб ва Нишон туманларида яшовчи бир неча жабрланувчиларни ҳар хил фирибларни ўйлаб топиб, алдаб пулларини ўмаришда давом этган. Халқимизда тарбиячини ўзи тарбияланган бўлиши керак деган нақл бор. Фахриддинни шу аҳволга тушишида албатта унинг ота- онаси,таълим - тарбия берган устозлари, маҳалла, ён атрофдагилари айбдор эмасми? 24 ёшли Ф.Фурқатов суд мажлисида, ДХХ ходими бўлишни орзу қилгани, адашиб жиноят йўлига кирганини, қилмишидан пушаймонлиги, жабрланувчилардан олган пулларини қайтариб бериши ҳақида баён қилган. Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судида ушбу ҳолат кўриб чиқилиб, жабрланувчиларга етказилган зарар қопланмаганлиги ва уларнинг даъвоси борлиги инобатга олиниб, Ф. Фурқатовга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 
Шу ўринда бир савол туғилади, одамлар нега ДХХ ходимиман деса, суриштирмай-нетмай, пулларини ишониб бериб қўйишади? Соддалигиданми ёки ҳуқуқий билимлари етишмаслигиданми ёхуд судланувчиларнинг актёрлик маҳоратиданми? Нима бўлганда ҳам Сизларни “фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг, жиноятнинг жабрланувчиси бўлиб қолманг” деб қоламиз.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Мақоми ва даромади ошган ўқитувчи таълимда сифат омили бўла олади
Ta'lim

Мақоми ва даромади ошган ўқитувчи таълимда сифат омили бўла ..

Имом ал-Бухорий Имом Исо ат-Термизийнинг устози бўлган экан. Устози вафот этгандан кейин...

“COVID-19”ни даволашда тавсия этилган дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
Jamiyat

“COVID-19”ни даволашда тавсия этилган дори воситаларининг ..

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Октябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?