kathaq@mail.ru

Энди газ ҳисоблагичларни ўрнатиш, ечиш, текшириш ва таъмирлаш бепул бўлади


Кеча АОКАда "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ҳамда "Технопарк" МЧЖ мутасаддилари иштирокида ""Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 сентябрдаги “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифа ва топшириқлар ижросига бағишланган брифинг ўтказилди.

Қайд этилишича, бугун Ўзбекистонда газ етказиб беришнинг янги тизими жорий этилмоқда. Бу борада мамлакатда ўтган 10 йилда бир-неча бор ҳаракатлар кузатилган, лекин аниқ тизимни йўлга қўйишга эришилмаган. Бундан эса таъминотчи ҳам, аҳоли ҳам бирдек азият чекди. Ушбу тизим табиий газни назорат қилишнинг автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизими (АСКУГ) деб номланади ва “online” тартибда ишлайди.

Умуман, АСКУГ тизимини Ўзбекистонда жорий этиш вақт ва замон талаби эди. Бунга сабаб, маиший секторида бугунги кунда газ истеъмолчиларининг ўртача 70 фоизида газ ҳисоблагичлари ўрнатилганидир. Уларнинг аксарияти 10 йилдан ортиқ вақт давомида ишлатилгани, маънан ва жисмонан эскиргани сабабли ҳисоблашдаги хатоликлар рухсат этилган кўрсатгичлардан ошиб кетади.

Албатта, АСКУГ тизимини жорий этиш зарурати, энг аввало, мамлакатда газ истеъмоли ва ҳисобга олишни назорат қилувчи замонавий маълумотларни йиғиш бошқарув тизимининг йўқлигидан келиб чиқмоқда. Шу сабабли, газ таъминотчиси ва энергия мажмуининг яна бир қатор тузилмалари юзлаб миллиард сўмларни йўқотмоқда.

Бундан ташқари, бир ҳудуд миқёсида газ учун дебиторлик қарзларни ҳисоблаб чиқишда, аҳоли, ёқилғи қуйиш шохобчалари, иссиқхоналар, ғишт заводлари ва шу каби барча тоифадаги истеъмолчиларнинг ҳақиқий газ истеъмоли сарфи ҳажмини аниқлаш учун аниқ механизмлар зарур. Шунингдек бу, оддий аҳолининг баъзи виждонсиз ҳамда қонунбуазр тадбиркорлар томонидан ўғирланган газ учун  ёки газ таъминоти корхонаси томонидан инсон омили сабабли юзага келувчи хатоликлар учун пул тўламасликлари учун ҳам ўта муҳимдир.

Табиий газни ҳисобга олишни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини татбиқ этиш орқали тизимда қарздорлик билан боғлиқ муаммо ва узилишлар вужудга келишининг олдини олиш, йўқотишларни камайтириш ҳамда газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари тўғрисида таъминотчини огоҳлантиришга эришилади.

АСКУГ тизимини мамлакатимизда жорий этиш билан боғлиқ ишлар “Ҳудудгазтаъминот” АЖ зиммасига юклатилган. Бу жараённи, яъни газ ҳисоблагичларини ўрнатиш, маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва узатиш, алоқа линияларини ётқизиш, керакли телекоммуникация мосламаларини ўрнатиш ишларини 2021 йил охирига қадар якунланиш керак. Бу борада 2020 йил 24 сентябрдаги ПҚ-4840-сонли Президент Қарорида аниқ топшириқлар берилган ва уларни сифатли бажариш мақсадида, барча туман ҳамда шаҳарлар энг аввало, “қизил”, “сариқ”, “яшил” ҳудудларга ажратилган ҳолда ишлар ташкил этилади.

Мазкур ишлар пировардида, газ истеъмолида юқори аниқликка эришилади. Тизимнинг яна бир афзаллиги, уни аҳоли мобил телефони орқали назорат қилиши мумкинлигида кўзда ташланади. Яъни қанча газ сарфлаётгани, қанча пул тўлаётганини кўриб туради. Албатта, тўловларни мобил телефон орқали амалга оширса ҳам бўлади. Олдинги ҳисобдонларимиз ҳар 4 йилда давлат кўригидан ўтказилар ва бу истеъмолчилар учун ортиқча харажат, ортиқча ташвиш эди. Янги ҳисобдонлар 10 йилда 1 марта давлат кўригидан ўтказилади ва бу жараён таъминотчи томонидан бепул амалга оширилмоқда.

Лойиҳани амалга оширишдан аввал тажриба-синовлар ўтказилди. Тажриба шаффофлигини таъминлаш мақсадида, маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг газ ҳисоблагичларидан, шунингдек, ҳисоблагич ускуналари бозорида етакчи бўлган халқаро савдо белгили компания маҳсулотларидан фойдаланилди. Ўтказилган тендер билан боғлиқ барча маълумотлар exarid.uzex.uz сайтида мавжуд. Барча ҳужжатлар лойиҳа экспертизаларидан ўтказилди.

“Ақлли ҳисоблагичлар” барча тоифадаги истеъмолчиларга “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ҳисобидан, яъни бепул ўрнатиб берилади. Жумладан, “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ўз маблағлари шунингдек, кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилиб, ўз навбатида жалб қилинган кредит маблағлари учун фоиз тўловлари “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан қопланиши режалаштирилган.

Бу дегани, ҳисоблагичлар Жамиятнинг ҳудудий бўлинмалари мулки ҳисобланади. Энди истеъмолчилар газ корхонасининг огоҳлантиришини кутишлари, Давлат хизматлари маркази ва Ягона порталга мурожаат қилишларига ҳожат қолмайди. Бир сўз билан айтганда, газ ҳисоблагичларига барча хизмат кўрсатиш ва бу билан боғлиқ харажатлар (ўрнатиш, ечиш, текшириш ва таъмирлаш) газ таъминоти корхонаси томонидан амалга оширилади, истеъмолчи эса фақат ҳисоблагични соз ҳолда сақлаш учун масъул бўлади холос.

Электрон газ ҳисоблагичлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги таъсисчилигида ташкил этилган “Технопарк” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилмоқда. 2020 йил февраль ойида йиллик ишлаб чиқариш қуввати 3 млн. дона бўлган “Электрон газ ҳисоблагичлар ишлаб чиқариш” лойиҳаси ишга туширилган.
“Технопарк” МЧЖ электрон газ ҳисоблагичларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Европа ва Осиё бозорида 80 йиллик иш тажрибасига эга бўлган Италиянинг «Pietro Fiorentini S.p.a.» компанияси билан жаҳон стандартларига жавоб берадиган замонавий маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйган.


Бугунги кунга қадар Европа, Жанубий Америка, Осиё мамлакатлари, Украина каби ва бошқа давлатларда «Pietro Fiorentini S.p.a.» компаниясининг 6 миллиондан ортиқ ЭГҲУлари истеъмолчиларга ўрнатилган бўлиб, “Технопарк” МЧЖ томонидан ҳам айни шундай ЭГҲУлар ишлаб чиқарилмоқда.

Ишлаб чиқариш жараёни «Pietro Fiorentini S.p.a.» компаниясининг илғор технологиясига асосланганлиги натижасида “Технопарк” МЧЖ аниқлик синфи “1” га тенг бўлган ЭГҲУ ишлаб чиқарилишига эришган.

Газ ҳисоблагичлар билан боғлиқ муаммолар бўлса, “Ҳудудгазтаъминот” АЖга ёки  “Технопарк” МЧЖнинг Республика ҳудудларида ташкил этилган Сервис Марказларининг (71) 210-70-70 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин. Келиб тушган мурожаатлар мутахассислар томонидан жойига борган ҳолда муаммоларни ўрганиб чиқишади ва муаммони бартараф этиш учун ўз ваколатлари доирасида фаолият юритишади.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Мақоми ва даромади ошган ўқитувчи таълимда сифат омили бўла олади
Ta'lim

Мақоми ва даромади ошган ўқитувчи таълимда сифат омили бўла ..

Имом ал-Бухорий Имом Исо ат-Термизийнинг устози бўлган экан. Устози вафот этгандан кейин...

“COVID-19”ни даволашда тавсия этилган дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
Jamiyat

“COVID-19”ни даволашда тавсия этилган дори воситаларининг ..

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Октябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?